Иссиқкўл: Ота кўлга чўккан қизини қутқармоқчи бўлиб ўзи ҳам чўкиб кетди

267

Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Сари-Булак қишлоғида 10-июнь куни 42 ёшли киши 20 ёшли қиз билан кўлга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФҲВнинг мазкур вилоятдаги бошқармасидан билдиришти.

Маълумотга кўра, олдин 20 ёшли қиз қўка бошлаган. Отаси уни қутқаришга ҳаракат қилиб, бироқ ўзи ҳам чўкиб кетган. ФҲВнинг навбатчилик бўлимига соат 13:40да маълумот тушиб, 4 қутқарувчи юборилган. 

Бироқ улар келгунча маҳаллий турғунлар иккисини ҳам жасадини сувдан чиқаришган. 

Жорий йилнинг февраль ойида Талас вилоятининг Орол қишлоғида она-бола кўлга чўкиб ҳалок бўлган — 4 ёшли бола кўл устида сирпанчиқ учган. Муз кутилмаганда ёрилиб, бола сувга чўкиб кетган. Онаси ўғлини қутқараман деб ортидан тушиб, натижада иккиси ҳам чўкиб ўлган. 

Ўғлининг жасадини отаси топиб чиққан. Аёлнинг жасадини эса ФҲВдан жалб қилинган тўрт қутқарувчи сувдан чиқаришган.