Айсулуу Тинибекова Польшада ўтган мусобақада олтин медаль ютди

56

Қирғизистонлик спортчи Айсулуу Тинибекова Полшада хотин-қизлар орасида ўтган «Poland Open-2021» эркин кураш бўйича халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди.

Мусобақанинг биринчи кунида Тинибекова 62 килограмм оғирликда гиламга чиқиб, уч учрашув ўтказган.

Мусобақанинг чорак финалида қирғизистонлик полвон россиялик рақиби Любов Овчаровани енгди. Кейин Тинибекова ярим финалга чиқиб, яна бир россиялик спортчи Светлана Липатовани 3:1 ҳисобида мағлуб қилиб, финалга чиққан.

Финал беллашувда қирғизистонлик спортчи канадалик спортчи Анна Паула Годинез Гонзалез билан куч синашди. Мусобақа 7:1 ҳисобида Тинибекованинг ишончли ғалабаси билан тугади.

Тинибекова — эркин кураш бўйича спорт устаси ва Осиёнинг уч марта чемпиони. Шунингдек у кураш бўйича 2019 йили сентябрда жаҳон чемпиони бўлган.

Спортчи қиз United World Wrestlingнинг дунёдаги энг яхши полвон хотин-қизларининг рўйхатини бошига чиққан. 2020 йилнинг бошида Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирда олтин медаль олган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг 5 декабрида аёллар курашининг юлдузлари орасида ўтган United World Wrestling виртуал турнирида ғолиб бўлган.

Муаллиф: Дилде Шатанова