Солиқ хизмати бюджетнинг даомадини сунъий тарда кўпайтирган — Бош прокуратура

245

Бош прокуратура Марказий ғазна ва Солиқ хизматини текшириб, муассаса ходимлари бюджетнинг даромад қисми кўрсаткичларини «сунъий кўпайтиришганини» аниқлашди.

Бунинг учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ягона депозит ҳисобидан солиқ хизматининг ҳисобига деярлик ярим миллиард сом ноқонуний ўтказилган.

«Мазкур давлат органларининг мансабдор шахслари олдиндан келишиб, Қирғиз Республикаси ҳукуматига ўзларининг ишларини самарасини, тегишли даражада боришганини кўрсатиш мақсадида, бюджетнинг даромад қисмининг кўрсаткичларини қалбаки йўл билан 100% оширишган. Прокурорлар текшируви давомида 2019 йилнинг 31 декабрида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ягона депозит ҳисобидаги солиқ имтиёзлари бўлиб ҳисобланмаган 491 877 823 сом маблағ ноқонуний равишда Солиқ хизмати ҳисобига ўтказилгани аниқланган», — деб билдирди Бош прокуратура. Демак, ҳукумат парламентга солиқ хизмати бюджетнинг даромад қисмини юз фоиз бажаргани ҳақида ёлғон ҳисобот топширган.

Бош прокуратура «Лавозимни суиистеъмол қилиш» ва «Расмий қалбакилаштириш» моддалари бўйича судгача текширувни бошлади.