Temirov Live ютуб-каналининг журналистлари 5 июнда апрелнинг охирида бошланган қирғиз-тожик чегара жанжали бўйича текширувни эълон қилди. унда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, яна 154 киши жабрланган.
Журналистларнинг маълумоти бўйича, ўқни биринчи тожик томон отган. Улар Asia Plus нашрининг видеоларини кўриб чиқишган. Видеода тожик томон ҳарбийлари билан маҳаллий турғунлар ўқдан қочаётганини, қўлларида гранатомётлар, ов қуроллари ҳамда рогаткалар ҳам бўлганини кўришган.
«Бу одамлар Головной сув тақсимлаш каналига дўстлик билан сўзлашиш учун келишган эмас. Сўзлашгани келган ҳарбий кийимдаги одам РПГ* билан бўлган — бу ҳам кўрсаткич», — деб билдирди Болот Темиров.
*РПГ — танкка қарши қўлланилувчи қўл гранатомёти.
Ёнғинлар
Temirov Live билан Bellingcat биргаликда чегара ҳудудида қирғиз-тожик можароси кучайганда содир бўлган йирик ёнғинларни NASA спутниклари ёрдамида ўрганиб чиққан.
«Оммавий ёнғин бошланганини улар 29 апрелдан бошлаб кечки соат 9лар атрофида аниқлашган. Координатлар бўйича бу чегарага яқин Максат қишлоғида бўлганини аниқлай олдик», — дейди журналист Арген Камалдинов.
Уларнинг маълумотига қараганда, Максат қишлоғидаги мактабда, чегара заставасида катта ёнғин бўлган, шунингдек Арка қишлоғида ёқилғи қуйиш шохобчаси, уйлар ва дўконларни ёнғин қоплаган. Кўк-Терек қишлоғи тўлиқ куйиб кетган — мана шу жойдаги ёқилғи бекатига Тожикистоннинг байроғи илинган.
Яна бир йирик ёнғин «Тожикистоннинг махсус отряди тўхтаган жойдан 500 метр узоқда жойлашган» Интернационал қишлоғида бўлган.
NASA спутниклари Тожикистоннинг Ворух анклавига яқин жойлашган Ак-Сай қишлоғидаги ва тожикларнинг Исфара шаҳри яқинидаги Дўстлик қишлоғидаги ёнғинларни ҳам кўрсатган.
Журналистлар 29-30 апрелдаги чегара можаросида Қирғизистонда 136 уй ва 84 ижтимоий объект яроқсиз бўлганини билдиришган.
Қуролланишга кетган харажатлар
Журналистлар бу сонда Қирғизистон билан Тожикистон қуролланиш учун қанча пул сарфлаганини ҳам айтиб беришган.
«Расмий маълумотларга қараганда Тожикистон ўтган йили қурол сотиб олишга 2,5 млн доллар сарфласа, Қирғизистон бир доллар ҳам сарфламаган, аниқроғи ҳеч нарса сотиб олган эмас», — деб билдиради Зулайка Эркимбаева.
Журналистлар тожик ва қирғиз ҳарбийлари қандай қуроллардан фойдаланганини ҳам аниқлашган. Уларнинг маълумотида, тожик томоннинг қуролланиши қирғизларникидан бир неча марта кучли ва замонавий. Сўнгги беш йил ичида Тожикистон қуролланишга 121 млн АҚШ доллари сарфлаган, Қирғизистон эса 4,5 млн доллар сарфлаган.
Сирли рейс
«Баткен воқеасигача Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Дубайдан самолёт келиб қўнган. Биз бу лайнерни дунёдаги уруш бўлаётган ёки қизғин давом этаётган жойларига қуролни ноқонуний ташишга алоқаси борлигини аниқладик», — деб билдирди журналист Актилек Капаров.
Унинг айтишича, Boeing 747 самолёти чегарага яқин шаҳарчага 27 апрель куни соат 15:36да қўнган. Бу Головной сув тақсимлаш каналида низо чиқишидан бир кун олдин бўлган. Юк ташувчи катта самолёт бу ерда 12 соат туриб кейин Бишкекка учган.
«Бу самолёт Қирғизистонда рўйхатга олинган Aerostan компаниясига тегишли, унга эгалик қилганлар орасида чет элликлар ҳам бор», — деб таъкидлайди Капаров.
Журналистнинг айтишича, 2020 йили Накви Саед Камран Мехди Раза деган фуқаро бу компаниянинг тенг асосчиси бўлиб тайинланган. Бу қурол чиқарган SWISS Group компаниясининг топ-менежментига киради.
Натижада Болот Темиров можаро шунчаки бўлмаганини, махсус режалаштирилган деган хулосага келган.
«Факт бўйича бу қуролли ҳужум. Қирғизистон можарода кўп жабрланди, Тожикистон эса сўнгги йилларда қурол сотиб олмоқда. Жанжалдан бир кун олдин Қирғизистонга яқин Хўжанд шаҳрига ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун [қуролларнинг] навбатдаги партияси келган бўлиши мумкин.
Чегарадаги воқеалар тожик ҳукумати баҳсли чегара ҳудудларида провокацияни давом эттириб, шу билан тўхтаб қолмоқчи эмаслигини кўрсатмоқда», — деб тугатди журналист.