Машҳур қирғиз қизиқчиси Рахман Разиқов вафот этди. У коронавирусга чалинган эди

245
Рахман Разиқов

Қизиқчи, сатирик Рахман Разиқов 7 июнга ўтар кечаси вафот этди. У 66 ёшда эди.

Халқ артисти Гулшайир Садибакасова Разиков охирги ўн кундан бери коронавирус билан оғриб, Ўш шаҳридаги касалхоналарнинг бирида аёли билан даволанаётганини айтди.

«Кеча тушдан кейин овқат олиб боргандим. Телефонда сўзлашганда «қийналяпман, дорилар ёрдам бермаяпти» деди. Гапиргани қийналиб трубкани аёлига берган эди», — деди у.

Разиковнинг шогирдлари, саҳнадошлари ва яқинлари фейсбукда «халқ учун куйган, ҳақиқат деб ёнган» инсон қатори хотирлашмоқда.

«Қирғиз сатираси катта жудоликка учради. Домла жойингиз жаннатда бўлсин!» — деб ёзди фейсбук фойдаланувчиси Адилет Керимбаев.

Ҳақиқатни сатира билан етказган қизиқчи

Разиков Ўш вилоятининг Қорасув тумани Савай қишлоғида туғилган. У «Бешилик», «Беш кемпир», «Беш тапан», «Танг жилдизи» гуруҳларини тузиб, бир қанча иқтидорли ёшларни катта саҳнага олиб чиққан.

У халқнинг севимли сатириги эди. Кўпинча ўлкадаги муаммоларни, ҳукуматни халққа ёқмаган ҳаракатларини сатира билан етказган.

«Катталар тушунмаса кўпроқ, аччиқроқ айтайлик деб бошладик. Жамиятдаги муаммоларни айтиш керак. Бугун жамиятда «касал» сиёсат бўлгани учун томошанинг кўпи сиёсатга бағишланмоқда [...] Танқид қилмайин десам сиёсатчиларни қараб ўтириб, иложсиз сатира ёзишга тўғри келмоқда», — деган фикрни Разиков интервьюларининг бирида айтган.

Йил бошида Разиков «Ортодо турса уч пахан, онолмок элек биз качан» концертига ҳукумат тўсқинлик қилиб, МХДҚ бу бўйича уларни сўроқ қилганини айтган эди.

Разиков сиёсий фикрларини ҳам актив билдириб турган эди. Бир неча марта Жогорку Кенешнинг депутатлигига номзодини қўйиб, охирги парламент сайловига «Бутун Кыргызстан» сиёсий партияси билан келган.

Разиковнинг ортида аёли, уч ўғли ва уч қизи қолди.