Садир Жапаров мактабларда маънавий-одоб-аҳлоқни ўстириш бўйича дарслар киргизишни топширди

364

Президент Садир Жапаров 3 июнда фан ва маданият вазири Болотбек Купешов билан келажакда ўлкадаги мактаб таълимини ривожлантиришни муҳокама қилишди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Купешов билан учрашувда Жапаров таълим тармоғини ривожлантириш ва унинг таъсирини ошириш кераклигини айтди. Унинг айтишича, айниқса бу масалага пойтахтда алоҳида эътибор бериш керак.

«Шунингдек асосий манбаларини, маънавий қадриятларни шакллантириш учун ахлоқли одамларни тарбиялаш принциплари ва йўлларини очишга ёрдам берадиган маънавий одоб-ахлоқни ривожлантириш бўйича фанларни киритиш зарур», — деб билдирди Жапаров.

Таълим вазирининг айтишича, Жапаровнинг фармони билан мактабларда маънавий одоб-ахлоқни ривожлантириш ва таълим стандартларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Купешев бунинг учун этика, эстетика, жисмоний тарбия ва мактабгача бўлган болаларни, мактаб ўқувчиларини ва талабаларни тарбиялаш бўйича дарсларни ҳам киритиш режалаштирилаётганини таъкидлади.

Одоб-ахлоқ ва маънавий ривожланиш концепцияси нима ҳақда?

Президент Садир Жапаров «Инсоннинг маънавий одоб-ахлоқининг ривожланиши ва жисмоний тарбияси ҳақидаги» концепцияни ишлаб чиқиш бўйича фармонга 2021 йилнинг январида қўл қўйган. Бу унинг президентликка келгандаги биринчи фармони эди.

Фармонга кўра, Концепцияни амалга оширишга турли тизимлар қатнашиши керак эди — министрлар кабинетидан тортиб журналистларгача.

Концепциянинг мақсади «ички сиёсатнинг энг муҳим йўналишини — юқори ахлоқий меъёрлар, урф-одатларни, урфга айланган оилавий ва жамиятдаги қадриятларни, соғлом турмушни ўзлаштириш, Қирғизистон халқлари маданиятини, унинг такрорланмас ва ягоналигини экс эттирган умумий инсоният қадриятларининг тизимига ўтиш фуқароларни тарбиялашни қўллаш».

«Сабрлилик ва кечиримлилик». Маънавий ривожланиш концепциясида нималар ёзилган?

Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан фуқаровий жамият Жапаровнинг фармонини танқид қилишган. Уларнинг фикрича, инсон ҳуқуқи бўйича мислсиз қадриятларни киритиш фуқаровий жамиятга ва ОАВларга қарши репрессияларни кучайишига олиб келиши мумкин.

Президент ва лойиҳанинг муаллифлари бундай концепциянинг заруратини «дунёдаги муҳим муаммога айланган маънавий одоб-ахлоқнинг ўсиши» билан асослашган.

Концепцияни депутат Дастан Бекешев ҳам танқид қилган. Ўзининг фейсбук саҳифасига концепция амалга ошмайди деган фикрини ёзган — «бари расмий бўлади: режалар, топшириқлар, ҳисоботлар, тонналаган қоғозлар, концепциянинг ўзгариши, натижада режалар ошиғи билан бажарилади. Шунингдек, «маънавий қадриятларни юқори қўйган жамиятни тарбиялашни»” бусиз ҳам амалга оширса бўлади.

Бекешев дунё тарихида «қадриятларни тарғиб қилиш ёки етакчи ўзи талаб қилинган меъёрлар билан яшамагунча бирорта қадрият жамиятга сингмаслигини» қўшимча қилган.