МХДҚ: Чон-Олайдаги қирғиз-тожик чегарасида вазият таранг

269

Ўш вилоятининг Чон-Олай туманидаги Унжу-Булак ҳудудида жойлашган қирғиз-тожик чегарасига тожик ҳарбийлари техникаларини олиб келишмоқда. МХДҚнинг чегара хизмати билдиришича, ҳозир вазият кескинлашмоқда. 

Маълумотга кўра, 4-июнь куни тонгги соат 3:00 атрофида тожик ҳарбийлари Қирғизистоннинг 1 чақирим ҳудудигача кириб, чегарадаги аниқланмаган Унжу-Булак ҳудудига контейнерларни ўрнатишган. Кейин 600 метрга жилиб кетишган. 

«Бундан ҳаракатлар билан тожик томон аввалги келишувларни бузиб, вазиятни кескинлаштириб, қирғиз-тожик чегарасидаги ҳолатни кучайтирди — бу дўстлик ва қўшничилик муносабатларига тўғри келмайди», — деб билдиришди министрлар кабинетидан.

Шу сабаб Чон-Олайга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, министрлар кабинетининг чегара масалалари бўйича вакили Назирбек Бўрубаев ва ер ресурслари бўйича давлат агентлиги директори Абдулат Мирзаев жўнаб кетди.