Радиочастоталарни сотиш иши. «Ала-ТВ»нинг мулк эгаларидан бирига деярлик 300 минг сом жарима солинди

177

Биринчи май туман суди 29 апрелда «Ала-ТВ» компаниясининг мулк эгаларидан бири Артур Халдаровни радио частоталарни сотиш иши бўйича айбдор деб топди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати хабар қилди.

Суднинг маълумотига кўра, Халдаров «Коррупция» моддаси бўйича айбдор деб топилиб, давлат ҳисобига 280 минг сом жарима тўлаш мажбурияти қўйилди. Халдаров бу иш бўйича 2020 йилнинг июнь ойида МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Радио частоталар иши

Радио частоталарни сотиш иши жамоатчиликка унга собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг ҳам алоқаси бор бўлиши мумкинлиги сабаб 2020 йилнинг баҳор ойларида маълум бўлган — буни депутат Жанар Акаев айтган. Акаев ўша вақтда ҳукумат раҳбари Абилгазиевдан давлат алоқа агентлигидаги радио частоталарни сотиш бўйича коррупцияга аралашмаганини исботлашни талаб қилган.

Абилгазиев можаро ортидан таътил олиб, кейин истеъфога чиққан. Бироқ бу ишга Абилгазиевнинг алоқаси бор ёки йўқлиги расмий айтилган эмас.

Бироқ 2021 йилнинг январида у МХДҚ томонидан ушланиб, Биринчи май туман суди уни икки ойга қамоқда қолдириш қарорини чиқарган. Аблигазиев коррупция ва ноқонуний бойишда айбланмоқда.

МХДҚ Абилгазиев давлат ишида ишлаган вақтда ўзининг активларини расмий даромадидан анча катта қилиб, ноқонуний бойиган деб билдирган. Бу бойликларни бир жойга сарфлаш учун собиқ премьер кўп қаватли уйларни қуриш ишларига сармоя киритиб, жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун бу активларни бошқа одамлар номига ёздирган.

Собиқ премьердан ташқари, радио частоталарни сотиш ишида бир қанча гумондорлар бор. Уларнинг орасида Давлат алоқа агентлигининг собиқ етакчиси Чингиз Бекташев ва Давлат алоқа агентлигининг собиқ раҳбари Наталя Черногубова ҳам бор.

Бундан ташқари, шу иш бўйича ҳукуматнинг собиқ аппарат етакчиси Самат Килжиев 300 минг сом жаримага тортилган.