Депутатлар Жээнбеков ва Зулпукаровнинг қўлга олинишини ноқонуний деб аташди

224

Депутат Дастан Бекешев Жогорку Кенешнинг 2 июнидаги мажлисида халқ вакиллари Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаровнинг қўлга олиниши янги қабул қилинган Конституцияга қарши келади деб билдирди.

Бекешев 5 майда кучга кирган Конституциянинг 78-моддасида парламент депутати Жогорку Кенешнинг кўпчилигининг розилиги билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин деб кўрсатилганини айтди. Депутат жиноят қилган вақтда қўлга олинганда Жогорку Кенешнинг маъқуллиги шарт бўлмаслигини эслатди.

«Коррупция билан кураш бўлмоқда, майли, бу яхши. Бироқ шу билан бирга қонунийликни сақлаш керак тўғрими?! […] Шу ерда савол туғилмоқда: Бош прокуратура [депутатларни қамашдан олдин парламентдан] рухсат сўраш керакми ёки йўқми?» — деб савол берди Бекешев спикер Талант Мамитовга.

Депутат Тазабек Икрамов ҳамкасбининг фикрига қўшилиб, «ҳозир депутатларнинг ҳуқуқлари бузилаётган бўлса, оддий фуқароларни айтмаса ҳам бўлади» деди».

Бу ерда энди қонун бузишлар бўлмоқда. Бу учун ким жавоб беради, қандай асосда? Бугунги кунда мандати бор депутатларни қамаётган судлар ҳам, қўлга олган органлар ҳам жавоб бериши керак», — деди Икрамов.

Икрамов ўз навбатида амалдаги ҳукуматда ўтирган одамлар ҳам «ноқонуний қамалиб кетганини» ёдга солди. Раис Мамитов депутатларни қўлга олган куч органларидан изоҳ олиш бўйича парламент аппаратига протокол топшириқ берди.

*2013 йили Олий суд «Ата Журт»дан депутат бўлган Садир Жапаров, Камчибек Ташиев ва Талант Мамитовни «Қумтўр»ни миллийлаштириш бўйича митингда «ҳукуматни куч билан босиб олишда» айбдор деб топган.

«Қумтўр иши» бўйича қўлга олинган сиёсатчилар

 31 майда Қумтўр конини ишлатиш лойиҳасини амалга оширишда коррупцияда айбланган депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов, Талантбек Узакбаев ва собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов қўлга олинган. Биринчи май туман суди гумондорларни икки ойга тергов изоляторида қолдириш қарорини қабул қилди.

Бу иш асосида биринчилардан бўлиб 26 январда, собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев қўлга тушган. У «Кумтўр Голд Компани»га қўшимча ерни текшириш ишлари учун бўлиб берганига ушланган. 

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майдаги йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилганини маълум қилди. 

Уларнинг бири «Кумтор Голд Компани» ишхонаси экология талабларини сақламагани бўйича. Қолган уч иш олтин қазувчи компания билан шартномалар тузган, солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилган, шунингдек «Кумтор Голд Компани»га текширув олиб бориш учун қўшимча ер участкаларни берган Қирғизистоннинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғалган.