3 июнда коронавируснинг янги 371 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 292, клиник-эпидемиология тасдиқлагани — 79. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 169;
- Чуй вилоятида — 91;
- Иссиқкўл вилоятида — 24;
- Ўш шаҳрида — 40;
- Ўш вилоятида — 20;
- Жалолобод вилоятида — 13;
- Талас вилоятида — 5;
- Баткен вилоятида — 1;
- Норин вилоятида — 8.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 105 840га етди.
Бир суткада 299 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 196, Чуй вилоятида — 50, Ўш ва Норин вилоятларида — олтитадан, Иссиқкўл ва Жалолобод вилоятларида — ўн учтадан, Ўш шаҳрида — ўн, Талас вилоятида — беш бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 99 474 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 1 662 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 448 киши оғир, 93 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 1 847 киши даволанмоқда.
Сўнгги бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 387.
Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида — беш, Чуй вилоятида — тўрт COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 830 киши вафот этди.
Шунингдек сутка давомида 13 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Бишкек шаҳрида — тўрт, Ўш шаҳрида — олти, Чуй вилоятида — икки, Ўш вилоятида — бир ходимда касаллик аниқланди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 708га етди, ундан 4 598 ходим касалликни енгди.