Орхан Инандини топишга ёрдам берувчи маълумот учун мукофот эълон қилинди

262
Орхан Инанди

Орхан Инанди  «Сапат» халқаро билим бериш муассасаси йўқолган Орхан Инандини топишга ёрдам берган маълумот учун мукофот беради. Унинг миқдори маълумотнинг аниқлигига яраша бўлади.

Шунингдек муассасадан информаторнинг анонимлиги сақланади деб ваъда беришди. 

Маълумот беришни истаганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишса бўлади:

  • +996 550 049 050;
  • +996 555 155 144.

Орхан Инандининг йўқолиши

Қирғизистондаги «Сапат» билим бериш муассасасини ва «Ала-Тоо» халқаро университетга асос солган Орхан Инандини 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси номаълум одамлар ўғирлаб кетгани айтилмоқда.

Бишкек шаҳридаги Октябрь туман ички ишлар бўлими ҳозирча Инандининг қаерда экани ва уни кимлар ўғирлаб кетгани номаълум эканини билдирган. Шунингдек, уни қидириш учун махсус гуруҳ тузилганини маълум қилган.

«Сапат» билим бериш муассасасининг бош директори Нурлан Кудайбердиев «Клооп»га Орхан Инанди Туркиянинг махсус хизматининг буюртмаси билан ўғирланди деган сўзлар бўлаётганини таъкидлаган. Шунингдек Орхан Инандининг Қирғизистон фуқаролигини олганига 10 йилдан ошганини қўшимча қилган. Инандининг йўқолиши жамоатчиликда норозилик яратиб, кўпчилик уни топилишини талаб қилмоқда. Бишкекда фуқаровий жамият оддий фуқаролар уч кундан бери унинг топилишини талаб қилиб митинг ўтказишмоқда.

Туркиянинг ФEТО билан кураши 

Туркия ҳукумати «Сапат» билим бериш тармоқлари дин уламоси Фетхуллах Гулен ва унинг ФEТО ташкилоти томонидан молияланади деб ҳисоблайди.

Туркияда мазкур ташкилот террористик деб топилган, Гуленнинг ўзи 2016 йилдаги давлат тўнтарилишида айбланган.2016 йили Туркия Қирғизистондан «Себат» билим бериш муассасасининг фаолиятини тўхтатишни талаб қилган.

Шу сабаб 2017 йили 1992 йилдан бери ишлаб келаётган «Себат» билим бериш муассасалари ҳукумат қарори билан «Сапат» бўлиб ўзгарган. Ўша йили турк ҳукумати «Сапат»нинг ўқувчиларига Туркиянинг ҳудудига киришни тақиқлаши мумкинлигини билдирган.

Бу билдирувни таълим вазирлиги «қирғиз ҳукуматига нисбатан босим» қатори сифатлаган.

 2018 йили Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоганнинг 1 сентябрда Қирғизистонга расмий сафари давомида «Маариф» фонди билан ҳамкорлик ҳақида меморандумга қўл қўйилган.