«Қумторнинг миллионлари Бакиевнинг даврида тўналмаган». Елисеев олтин кони, Садирқулов ҳақида

292

Ривожлантириш, инвестиция ва инновация марказий агентлик раҳбарининг собиқ ўринбосари ва бир вақтлардаги Максим Бакиевнинг энг яқин сафдоши Алексей Елисеев «Иш кунининг кечи» дастурида суҳбатлашди.

Елисеев интервью давомида Бакиевнинг бошқарувини мақтаб, Муваққат ҳукуматни ўғирликда айблаган. У 2010 йили янги ҳукумат Тараққиёт фондидан «Қумтўр»нинг 86 миллион долларини ўғирлаб олган деб айтган.

Қумтўр конига боғлиқ бўлаётган ишлар бўйича бир қатор одамлар фикр билдиришди, унинг орасида тахтдан қулатилган икки президент — Аскар Акаев ва Курманбек Бакиев ҳам бор. Ўз навбатида иккиси ҳам йўл қўйган хатолари учун бир-бирини ва кейинги раҳбарларни айблаб, ўзларини оқлашга ҳаракат қилишган.

Елисеев нима ҳақида айтди?

Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим.

Максим Бакиев ҳақида

Мен ўзимни Максим Бакиевнинг дўстиман деб айтолмайман. Славян университетида ўқитувчи бўлиб ишлаб юрган вақтда бир курс дарс берганман. Кейин давлат хизматига келганда — 2009 йили ноябрда инвестицияларни ривожлантириш бўйича марказий агентлик раҳбарининг ўринбосари бўлиб тайинланганда учрашдим.

Дўстлик эмас, бу ишдаги муносабат.

*Максим Бакиев — 2010 йили 7 апрелда бўлган революцияда ҳукуматдан ажраган Қирғизистоннинг иккинчи президенти Курманбек Бакиевнинг иккинчи ўғли. Қирғизистондаги ҳукумат алмашгандан кейин у молиявий фирибгарликда айбланиб, мулкини мусодара қилиш билан 25 йилга сиртдан судланиб, озодликдан маҳрум қилинган.

Қумтўрга боғлиқ масалалар ҳақида

Буларнинг ҳаммасини [муаммолар] давлат ўзи атайлаб қилган. Бунга бирор бир шартномани — 2009 йилдаги ёки 2007, 2003 қолаверса 90 йиллардаги шартномаларни айблаш — қийин. Масала бу шартномалар қандай бажарилгани ва давлат уларни амалга оширишда нималарга эга бўлганида. Ҳар бир шартномани яхши ва ёмон томонлари бўлган. Шартномалар нотўғри бўлгани учун шундай ҳолга тушдик деган — тўғри эмас.

Аскар Акаев

Акаев ва Бакиев вақтидаги шартнома

Агар 2009 йилдаги шартнома ҳақида айтадиган бўлсак, мен айтиб берайин. Охирги кунларда «Қумтўр» тарихининг хронологиясини халқнинг бари билиб қолди. Қумтўр конини қазишга розилик берган «Камеко» компанияси бундай даражадаги биринчи чет эл инвестицияларнинг бири эди. Бунинг учун Акаевнинг дастлабки ўн йиллик бошқарувига раҳмат [Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган тўнғич президенти]. Улар Қирғизистонга шундай даражадаги компанияни олиб кела олишган.

Шу каби халқаро компанияларнинг ёрдами билан Қумтўрнинг технологик ва иқтисодий томондан энг қийин бўлган лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланган. Мен Аскар Акаевичнинг мазкур лойиҳа миллий валютанинг сақланишига ва иқтисодни ривожланиши учун жуда муҳим деган фикрига қўшиламан. Бироқ 2003 йили бўлган воқеа [шартномани] амалга ошириш натижасида жуда ҳайрон қоларли бўлди.

Акаев жамоасининг усули тўғри танланган. [Қумтўр] компанияни тузиш оммавий биржада чиққан биринчи лойиҳа бўлган. Бироқ амалга ошириш ҳалокатли кучга эга бўлган — «Қумтўр» лойиҳасидаги улушнинг учдан иккисини 33% акцияга алмаштириш.

Шу шартнома натижасида Қирғизистон «Центеррадан» умуман акция ололмай қолган. Деярлик 2009 йилгача барча акцияларидан маҳрум бўлган.

Нимагадир Аскар Акаев ҳам бу ҳақда айтмаяпти. Ҳозир бу ҳақда билишмайди ёки атайлаб айтишмайди. Қирғизистоннинг фойдасига деб чиқарилган барча акциялар «Центерра»нинг ўзида бўлган ва Қирғизистон ундан фойдалана олмаган. Улар «Кыргыз Альтын» компаниясига номинал турда ёзилгани билан юридик томондан унга тегишли бўлмаган.

Шу билан бирга ҳайратланарли йўл билан 17% акция арзимаган тийинга сотилиб кетган, натижада Қирғизистоннинг «Центерра»даги улуши 15,7%га тушган. Аскар Акаевич қанча бир суммадаги пул — 86 миллион доллар олганмиз деб айтмоқда, бу айтганларидан фахрлангандай ҳам. Аслида бу пуллар қамоққа олиниб, Миллий банкда музлатилган эди. 2009 йилгача бу пуллардан фойдаланиш мумкин эмас эди.

Пулни қамоқдан чиқариш бу бизнинг шартноманинг муваффақияти бўлган. Ҳукумат иқтисодий вазият сабаб лойиҳани текширишга қарор қилганда биринчи арбитраж пайдо бўлган. Ҳозир бу ҳақда нимагадир айтишмаяпти. 2006 йили «Камеко» билан «Центерра» компанияси Қирғиз Республикаси ҳукуматига қарши судга мурожаат қилиб, 1 млрд доллар талаб қилишган.

Марат Кайипов

Кайипов, Усўнов ва Садиркулов

Арбитраж Қирғизистоннинг жуда ҳайратланарли позицияси билан қаралган — ўша вақтда Юстиция вазири [Марат] Кайипов бўлган. У менга ажойиб нарсани айтди - «Менин арбитраж билан сўзлашишда яхши тактикам бор — арбитражни эшитмаганга солиш». Ўзингиз тушунгандай бундай тактика билан биз салбий натижа оламиз холос.

Ўша вақтда «Камеко» ва «Центерра» билан музокараларни Данияр Усўнов олиб борган. Усўнов 2006 йили улар билан меморандумга қўл қўйган. Кейин унинг ўрнига Атамбаев билан Акилбек Жапаров келиб музокара олиб бориб, 2007 йили шартнома тузиб парламентнинг муҳокамасига юборган. Ўша вақтда бу ишга мен ҳам қўшилдим — мени марҳум Медет Садиркулов чақирган.

Менга адвокат қатори юридик хулоса тайёрлашни топширишган.

Мен иш билан танишганда сочим тик туриб қолди. Қандай нарсаларни кучга киритиш таклиф қилинганини кўрдим. Шартнома жуда ночор эди.

Шартномага кўра, «Камеко» Қирғизистонга маълум бир сондаги акцияларни ўтказиб берган, бироқ унинг ўрнига «Центерра» «Камеко»нинг фойдасига қирғиз активларидай бўлган ғазна акцияларини чиқарган. Бу Қирғизистоннинг манфаатинигина бузмасдан, Канаданинг қонуни бўйича ҳам жиноий иш бўлган.

Шундан кейин ҳайратланарли солиқ режими қабул қилинди, унсий олтинга ягона солиқ жорий қилиш бўйича ғоя – шуни қандай тузишди! Бу ё саводсизликдан ёки атайлаб қилинган. Шартнома Нью-Йорк штатининг қонуни билан изга солинган, Америкада эса солиқлар бошқача аҳамиятга эга. Улар шуни тушунишмади. Америкада солиқлар давлатга тўланувчи барча тўловларни билдиради. Аслида ўша 12-13 фоиз билан давлат қачонлардир ололган барча тўловларнинг харажати ёпилишини билдирган. Агар қўшимчалар кўп бўлса, унда уларни шу суммагача камайтиришга тўғри келади. Бундан бошқа яна кўплаган қоида бузишлар бўлган.

Елисеев директорлар кенгашига қандай кирган?

Мен ўзимнинг хулосамни чиқарганда Садиркулов айтди — «шунчалик ақлли бўлсанг мен президент билан гаплашиб қўйдим, комиссияга кириб ўзинг чиқарган хулосага жавоб бер, уни [шартномани] яхшироқ қилишга ҳаракат қил» Мен ёш ва димоғдор бўлганим учун бу таклифни қабул қилдим. Биз музокараларни бошладик — бир йилдан ортиқ вақтда халқаро юридик компанияларни жалб қилиш билан ўтказдик. Биз бу арбитражни вақтинча тўхтатдик — у ерда улар [Қирғизистондан] камида миллиард доллар ундира олишлари ҳақида даъво аризаси тузилган эди. Биз бир қарорга келдик.

Кўпчилик бу шартноманинг туп маъносини тушунмайди. Барча акциялар қамоқдан чиқарилиб, Қирғизистон мулкига ўтган, прогрессив солиқ режими ишлаб чиқилган ва энг асосийси — шартнома «Центерра» компаниясини «Камеко»нинг бошқарувидан Қирғизистоннинг назоратига ўтказиш ҳақида бўлган.

«Камеко» олтин бизнесидан кетаётганини эълон қилганда биз иккинчи йирик акционер қатори компанияни бошқаришни қўлга олдик – шартнома шу ҳақда бўлган.

Бироқ бу амалга ошмади, сабаби 2010 йили апрелда давлат тўнтарилиши бўлди.

Амангелди Муралиев

«Центерра»нинг раҳбарияти бу шартномаларнинг маъносини янги қирғиз ҳукуматидан яширишни афзал кўрди. Қирғиз ҳукумати қабул қилинган ва имзоланган ҳужжатларни ўқигиси келмаган ёки тушунмаган. Улар ўзларининг айрим бошчиларини тайинлай бошлашган. Шахсий ишонч асосида.

Мен «Центерра»нинг директорлар кенгашида бўлганман, мендан кейин [Амангелди] Муралиев техник [вице] премьер-министр хизматига келди. Бу жиноий жавобгарликка тортиладиган қадам. У давлат ходими сифатида компаниянинг директорлар кенгашига кирган.

86 миллион доллар қаерга кетди?

Ўша вақтда ҳеч эътибор бермаган, сабаби мақсад сиёсатга аралашиш ва қолган «меросни» талон-тарож қилиш бўлган. Аскар Акаевич Бакиев вақтида йўқолди деган 86 миллион долларни мен Муваққат ҳукумат вақтида йўқолди деб айта оламан. Бу пул ривожлантириш фондига ўтказилиб, Миллий банк ҳисобларида бўлган ва 2010 йилнинг апрелидан кейин Вақтли ҳукумат аъзолари томонидан талон-тарож қилинган. Бунинг ҳаммаси қирғиз томондан қалбаки йўл билан тузилган қулашга олиб келди.

Медет Садиркулов

Медет Садиркулов ҳақида

Шахсан мен уни қўмсаб йиғлайман, уни устозларимнинг бири деб ҳисоблайман. Мен унга жуда яхши муносабатда бўлганман. Агар у тирик вақтда давлат тўнтарилиши бўлса, унда у 2010-йилдаги формада бўлмас эди. Бу давлат учун жуда фойдали бўларди, унинг даврида бошқача сценарий бўйича кетарди. У ҳақиқатдан ҳам катта ҳарфлар билан ёзилган давлат арбоби бўлган. Бу Қирғизистон учун катта жудолик.

*Садиркулов Курманбек Бакиевнинг президентлик маъмуриятининг раҳбари бўлган. У ишдан кетгандан кейин 2009 йили март ойида вафот этган. Ўлишига бир неча ой қолганда кесилган панжалар ва қулоқларни олган. бу нарсалар Жаниш Бакиевнинг буйруғи билан юборилгани айтилган. Олдин Қирғизистоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Садиркулов Бишкекка яқин жойда бўлган йўл ҳалокатида унинг «Lexus» русумидаги автомашинаси «Ауди» енгил машинаси билан тўқнашганда ҳалок бўлганини билдиришган.

2010 йилдаги инқилобдан кейин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳодиса махсус уюштирилган деган версияни кўтаришган ва Садиркуловнинг муносабати сўнгги йилларда жиддий ёмонлашиб кетган давлат хавфсизлик хизматининг раҳбари, президентнинг укаси Жаниш Бакиевнинг буйруғи билан ўлдирилган дейишган. Президент Бакиев аппаратининг собиқ раҳбари Медет Садиркуловнинг ўлими бўйича айбланаётган етти айбланувчининг бешови 5 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Қолган иккиси амнистия билан бўшатилган.

Сиртдан чиқарилган ҳукм бўйича

Мен сиртдан судланган эмасман – бунинг бари тўнтарилишни амалга оширган ҳукуматнинг ўйлаб топган нарсалари. 2010 йилнинг апрелидан бери мен юрган жой маълум, мен алоқадаман. Менга ҳеч қандай айб қўйилмаган. Маълум бўлишича, одамга хабар бермасдан сиртдан ҳукм чиқариш мумкин эмас.

Бир марта мен ҳақиқатда шу ерда — Латвияда — Бишкек Иссиқлик электр марказининг иши бўйича қирғиз халқининг илтимоси билан гувоҳ қатори сўроқ қилиндим. Ҳеч қандай айбловлар бўлмаган, мени сўроқ қилишга сабаб бўлган воқеалар 2010 йилдан кейин бўлган, уларга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.

*Елисеев собиқ президент Курманбек Бакиев ва унинг ўғли Максимга боғлиқ жиноий ишларда фигурант бўлган. Бош прокуратура унинг лицензиясини узайтириш билан Юстиция вазирлиги адвокатнинг шахсий ишини материалларини йўқ қилган деб гумон қилган. 2010 йилдаги апрель воқеасидан кейин у Қирғизистондан чиқиб кетган ва ўлканинг янги ҳукумати уни сиртдан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилган.

РИИБА (САРИИ) ҳақида

Ривожлантириш, инвестиция ва инновация бўйича марказий агентлик (РИИБА) тузиш ғояси жуда яхши бўлган, ўша вақтдаги энг яхши мутахассислар йиғилган, улар давлат бошқарувининг нури бўлган. Аслида биз кўп ишламаганмиз — 2009 йилнинг ноябрь ойидан 2010 йилнинг март ойигача. Бу вақт оралиғида биз кўплаган давлат дастурларини, инвестициявий дастурларни ёза олдик.

Ривожлантириш фонди шу агентликнинг бошқарувига ўтказиб берилган – у ўзининг пулларини кўпайтирди. Раҳбариятда кўп даромад олиб келган давлат ресурслари бўлган.

2010 йили апрелда тўнтарилиш қилган одамлар «тўла идишни” олишди. Юз миллионлаган текин пуллар.

Бунгача революционерлар бундай кенг феъллик «меросни» олишган эмас.

Бакиев вақтидаги тарифларнинг ошиши

Электр энергияси ва ёруғликка тарифларнинг кўтарилиши ҳақида – бу дастур РИИБА келгунча қабул қилинган. Бироқ бу шошилинч муҳтожлик эди. Ўша тузилган тарифлар иқтисодий томондан фойдали бўлмаган. Яна бир нарса, аҳолининг қуйи қатлами ёрдамга муҳтож бўлган. Аслида уни амалга ошириш бошланди.

Курманбек Бакиев

Бакиев кланига бўлган айбловлар ҳақида

Айблар қандай қўйилган – албатта, булар умуман асоссиз, қуруқ гап. Айб қўйса бўлар эди, бироқ уларни ҳозирги қўйилгандай эмас, бошқача турда қўйиш керак эди.

* Бакиев, унинг қариндошлари ва бошқа яқинлари қуйидаги жиноятлар бўйича айбланмоқда:

  • «Жеруй» олтин конини ишлатишда ва уни учинчи томонга сотишда алоҳида имтиёзларни ноқонуний олиш;
  • «Азия универсал банк»дан ва Қирғизистоннинг Ижтимоий фондидан 2 млрд сомдан ортиқ пулни ўзлаштириш;
  • «Иссиқкўл» компаниясининг 20% акциясини сотишга мажбурлаш;
  • Максим Бакиев ва унга яқин одамларни Бишкек шаҳрининг Ибраимов кўчаси, 24 манзилида жойлашган «Учкун» босмахонаси ёнидаги 904,6 м² бинони ва 0,385 га ерни ноқонуний хусусийлаштириши;
  • «Азия универсал банк» ва Қирғизинвестбанк орқали ҳаром пулларни қонунийлаштиргани;
  • «Манас Банк», «Киммел», «Мавал Актив» компаниялари орқали чет эл фуқароларининг жиноий йўл билан топилган ҳаром пулларини легаллаштирган;
  • 2010 йили 7 апрелда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида норозилик митингига чиққан одамларга ўқ отиб ўлдиргани.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, Курманбек Бакиев юқоридаги жиноятларнинг ҳаммаси учун сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, қидирув эълон қилинган.

Марат, Максим, Жаниш ва Курманбек Бакиевлар МДҲдаги давлатлар аро қидирувга ва Интерпол орқали халқаро қидирувга берилиб, айбланиб, сиртдан судланган.

Бироқ, 2021 йили 11 майда Жалолобод шаҳар судининг ва Жалолобод вилоят судининг Канибек Бакиевга чиқарган ҳукмлари бекор қилинган. У у Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган президенти Курманбек Бакиевнинг қариндоши.

Канибек Бакиевга нисбатан «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғалган жиноий иши прокуратуранинг илтимоси билан қайта кўриб чиқишга юборилди.

Мен уларнинг ҳаракатларида жиноят белгиларини кўрганимни тасдиқлай олмайман. Мен Курманбек Бакиев ҳақида президент қатори, шунингдек, РИИБАда мен унга бўйсуниб ишлаган Максим Бакиев ҳақида айта оламан. РИИБАда ишлаган вақтда бизнинг муносабатларимизда бирор бир жиноятлар бўйича сўз бўлмаган деб гувоҳлик бера оламан.

*Максим Бакиев босқинчи қатори танилган. У томондан бўлган босқинчилик ҳақида собиқ депутат Элвира Сурабалдиева айтиб берган. Чет эллик тадбиркорлар Максим Бакиевга қарши халқаро судларга мурожаат қилишган. улар буни босқинчиликда ва одам ўлдиришга ҳаракат қилган деб айблашган. Максим Бакиевнинг собиқ маслаҳатчиси Евгений Гуревич у Қирғизистондан 300 миллион доллар олиб кетганини айтган.