Адвокат собиқ депутат Пирматов Жапаровнинг лойиҳасига тўсқинлик қилгани учун қўлга олинганини айтиб берди

242

Исхак Пирматовнинг адвокати Тимур Карабаев собиқ депутатни қайси жиноятда гумон қилинаётганини журналистларга айтиб берди.

Адвокатнинг айтишича, Пирматовни 2012 йили парламентда депутат бўлганда «Кумтор»ни миллийлаштириш бўйича овоз беришдан бош тортган деб гамон қилишмоқда. Карабаев айбловлар «асоссиз» ва «сув кечмайди» деб ҳисоблайди.

«Шу билан бирга депутат бўлганда Садир Жапаров билан «Кумтор»ни миллийлаштириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда Пирматов ўтин-энергетика комплекси бўйича қўмитанинг раҳбари эди. Пирматовга нисбатан ўша вақтда парламент раиси Асилбек Жээнбековни ва бошқа депутатларнинг маълум бир топшириқларини бажариб турган, ҳамкасблари билан сўзлашувлар олиб бориб, Садир Жапаровнинг лойиҳаларини ўтказмасликка курашган деган асоссиз айблар қўйилмоқда. Терговнинг версияси бўйича, бошқа бир депутатнинг муқобил лойиҳаси тайёрланган, унда «Кумтор» бўйича бошқа чоралар қаралган экан», — деб билдирди адвокат.

Карабаевнинг фикрича, бундай айбловлар жуда хавфли, сабаби депутатнинг иммунитети бор ва у айтилган фикри учун жавоб бермайди.

“«Кумтор»ни миллийлаштириш лойиҳаси бўйича Пирматов овоз беришдан тийилган. Унинг бу қарорини бошқа бир манфаатларни кўзлашга боғлашмоқда. Бу депутатни лойиҳани қўлламаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деб қўшимча қилди адвокат.

Карабаев улар суд қароридан шикоят қилиб, апелляция беришини билдирди.

Бунгача Бишкекнинг Биринчи май туман суди 2 июнда собиқ депутат Исхак Пирматов билан Талант Узакбаевнинг эҳтиёт чорасини аниқлаган. Улар икки ойга, 31 июлгача МХДҚнинг ТИЗОсига киритилган.

«Қумтўр»га боғлиқ сўроқлар ва қўлга олишлар

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майдаги йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилганини маълум қилган.

Бир иш «Кумтор Голд Компани» ишхонасининг раҳбариятига боғлиқ, қолган уч иш ўша вақтда масъул лавозимларни эгаллаган кишиларнинг хизмат жиноятлари.

Бош прокуратура 21 майда Қумтўр конини ишлатиш шартномасини тузишдаги коррупция бўйича тергов бошланганини маълум қилган.

Назорат органининг маълумотига таянсак, 1992 йилдан 2019 йилгача юқори лавозим эгалари ва «Кыргызалтын»нинг раҳбарияти «ҳукумат ваколатларига эгалик қилганда» Канаданинг «Камеко» ва Centerra Gold Inc компаниялари билан ноқонуний моддий ва бошқа бойликка эга бўлиш мақсадида «қонунга ёд ва доимий алоқа тузиб», «Кумтор» конини қазишда Қирғизистон учун бир қатор фойдасиз шартномаларга розилик беришган.

Пирматов билан Узакбаев 31 майда «Қумтўр иши» бўйича коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинган. Булардан ташқари, шу ишга боғлиқ собиқ премьер министр Ўмурбек Бабанов, депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаров ушланган.

Жээнбеков билан Зулпукаров икки ойга МХДҚнинг ТИЗОСига киритилган. Бабанов бўйича қарор бугун қабул қилиниши керак.

26 январда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Кумтор Голд Компани»га қўшимча ер участкасини текширув ишлари учун ажратиб берганига қўлга олган.

«Қумтўр иши» бўйича собиқ премьер-министр Темир Сариев, парламентнинг собиқ спикери Дастан Жумабеков, собиқ депутат Максат Сабиров ва депутат Рискелди Момбеков МХДҚда сўроқ бериб чиққан.