Қора-Қулжа: Асилбек Жээнбековнинг тарафдорлари митингга чиқишди

330
Ўш вилоятининг Қорақулжа туман маъмурияти олдида депутат Асилбек Жээнбеков тарафдорларининг митинги. 2 июнь, 2021 йил. Сурат: Ўш ВИИБи

«Қумтўр иши» бўйича ушланган депутат Асилбек Жээнбековнинг тарафдорлари 2 июнь куни Ўш вилоятининг Қорақулжа тумани ҳокимлиги олдига митингга чиқишган. Улар Жээнбековни уй қамоғига чиқаришни ва сиёсий таъқибни тўхтатишни талаб қилишмоқда.

«Азаттык» нашри ёзилишича, туман марказига 200 киши «Қорақулжа аҳолиси Асилбек Жээнбековни қўллайди», «Асилбек Шариповичга озодлик», «Сиёсий таъқибга йўл йўқ» деган транспорантларни кўтариб чиқишди.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан Жеэнбековни қўллаш митинги соат 16:00да бошланганини билдиришди.

Норозилик акцияси бир кун олдин бошланган. Унда туман маъмурияти олдига 150га яқин одам йиғилган. Улар Асилбек Жээнбековга нисбатан «сиёсий таъқибни» тўхтатишни ва терговни қонун доирасида олиб боришни талаб қилишган. Митингга чиққанлар талаблари бажарилмаса, Бишкек шаҳрига ва Қорақулжада бўз уй тиклаб, тинчлик митингини давом эттиришларини айтишган.

Шунингдек, туман маъмуриятидан депутатнинг кичик юрти Бий-Мирза қишлоғида штаб очилганини маълум қилди. Асилбек Жээнбековнинг адвокати Давран Касимовнинг айтишича, Жээнбеков нима учун ушланганини тушунмаяпти ва ўзини айбдор деб ҳисобламайди.

«Жээнбеков нима учун қўлга олинганини тушунмаяпти, сабаби у Қирғизистон учун энг яхши шароитларни тузишга ҳаракат қилган», — деб таъкидлаган.

Асилбек Жээнбеков — собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси. Жээнбеков Оқ уй босиб олингандан кейин унинг истеъфосини талаб қилган амалдаги президент Садир Жапаровнинг тарафдорлари уюштирган митингларда хизматни топширган.

«Қумтўр иши» бўйича қўлга олинганлар

МХДҚ 31 майда «Қумтўр иши» бўйича олдин собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаев қўлга олинган. Бабановдан бошқасининг бари икки ойга қамалди.

Шунингдек, собиқ спикер Дастан Жумабеков, собиқ депутат Максатбек Сабиров ва депутат Рискелди Момбеков иш асосида сўроқ қилинган.

Мазкур иш бўйича Темир Сариев ҳам сўроқ берган. 26 январда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Кумтўр Голд Компани»га қўшимча ер участкасини текширув ишлари учун ажратиб берганига қўлга олган.

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майдаги йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилганини маълум қилган.

Уларнинг бири «Кумтўр Голд Компани» ишхонаси экология талабларини сақламагани бўйича. Қолган уч иш олтин қазувчи компания билан шартномалар тузган, солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилган, шунингдек «Кумтўр Голд Компани»га текширув олиб бориш учун қўшимча ер участкаларни берган Қирғизистоннинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғалган.