«Кумтор иши»: Пирматов ва Узакбаев икки ойга қамалди

271

Собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаев «Қумтўр иши» бўйича 31 июлгача қамалди. Бу қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилди.

Исхак Пирматов 28 майда ўз ихтиёри билан мандатини топширган эди. Талантбек Узакбаев бешинчи чақирилишнинг депутати бўлган.

«Қумтўр иши» бўйича қўлга олинганлар

МХДҚ 31 майда “ Қумтўр иши» бўйича олдин собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаровни ушлаб, охирги иккиси икки ойга қамоққа олинган. Кейин шу куни Пирматов ва Узакбаев қўлга олинган.

Сўнгра собиқ спикер Дастан Жумабеков, собиқ депутат Максатбек Сабиров ва депутат Рискелди Момбеков иш асосида сўроқ қилинган.

Мазкур иш бўйича Темир Сариев ҳам сўроқ берган. 26 январда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Кумтор Голд Компани»га қўшимча ер участкасини текширув ишлари учун ажратиб берганига қўлга олган.

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Жогорку Кенешнинг 17 майдаги йиғинида Қумтўр конига боғлиқ тўрт судгача текширув иши очилганини маълум қилган.

Уларнинг бири «Кумтор Голд Компани» ишхонаси экология талабларини сақламагани бўйича. Қолган уч иш олтин қазувчи компания билан шартномалар тузган, солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилган, шунингдек «Кумтор Голд Компани»га текширув олиб бориш учун қўшимча ер участкаларни берган Қирғизистоннинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғалган.