«Sputnik Тажикстан» икки уйнинг суратини тожик қишлоғида тасвирга олинган деб нотўғри маълумот тарқатди

273

«Sputnik Тажикстан» 29 майда «Вайрон бўлган Хистеварз: тожик-қирғиз чегарасидаги можаро оқибатлари суратларда» номли мақола эълон қилди. Factcheck.kg нашрига мазкур мақолада қирғиз қишлоқларида олинган икки суратни Хистеварз қишлоғи деб кўрсатганини аниқлади.

Мақолада тожикистонлик журналист Амир Исаевнинг 15 сурати жойланган — унинг иккиси Марказий қишлоғида олинган. Бироқ «Sputnik Тажикстан» уларнинг бари Хистеварзда олинганини таъкидлаган.

Марказий қишлоғидаги уй. Сурат: Амир Исаев / «Sputnik Тажикстан»
Factcheck.kg харитадан топган уй

Журналистлар суратларнинг қаерда олинганини Google-харита орқали топишган.

Марказий қишлоғидаги уй. Сурат: Амир Исаев / «Sputnik Тажикстан»
Factcheck.kg харитадан топган уй

Factcheck.kgнинг материалидан кейин «Sputnik Тажикстан» бу мақолани ўчириб ташлади.

Бундан ташқари, Factcheck.kg тожикистонлик журналистлар «қирғиз қишлоғи» ёки «Қирғизистон ҳудуди» деганни ўрнига, «қирғизлар назорат қилган баҳсли ҳудудлар» деб ёзганига эътибор қаратишди. Фактчекерлар «Sputnik Тажикстан» бу усул билан ўқувчиларини манипуляциялаб, ўзининг фикрини сингдиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлашди.

Шунингдек, «Sputnik Тажикстан» Баткен вилоятининг Лайлак тумани Тожикистонга қарашли дейилган нашрда кетган хато можарода бўлган бир томоннинг ғазаблантиради деган фикрни ёзди Factcheck.kg.

«Sputnik Тажикстан» нашридан олинган скрин

Максат қишлоғида олинган сурат

Бунгача Тожикистоннинг Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал вақтида Соғди вилоятида бузилган уйлар ҳақида тарқатган маълумотда Лайлак туманида олинган суратдан фойдаланган. Суратни «Клооп»нинг тасвирчиси Хамидулло Узаков олган эди.

Тожикистоннинг ФҲҚ эълон қилган суратда Максат қишлоғининг Назимбай номли турғунини ёнган уйи бўлган. Уй 30 апрелга ўтар кечаси тожик ҳарбийлари қишлоққа бостириб кирганда ёқилган.

Кейинчалик тожикистонлик муассаса ўзининг билдирувида «Клооп»нинг суратидан фойдаланганини тасдиқлаб, кечирим сўради.