Жалолобод: Милиция 2,5 миллион сом ўғирлаган кассирни излаяпти

620

Жалолобод областининг Қоракўл шаҳридаги омонат кассаси бошчиси ўз банкидан 2,5 миллион сомни ўғирлаб қочган. Милиция банк номини очиқламаяпти.

Қоракўлдаги бир банкнинг филиали вакили 25 декабр куни милицияга мурожаат қилди — унинг хабар қилишича, 24 декабр куни соат чамаси 17:00да улар омонат кассаси мудири 4,5 АҚШ доллари, 130 минг рубл ва 2,2 миллион сомни олиб кетиб сўнг яширинган.

Жалолобод области Токтогул район ички ишлар бошқармаси бўлимининг тергов хизмати «ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб катта миқдордаги мулкни ўзлаштириш ёки камомад қилиш» иши бўйича жиноий иш қўзғади.

Ички ишлар министрлиги банк номини очиқламаяпти.

Ҳудди шунга ўхшаш ҳодиса октябр ойи сўнгида «Аманбанк»да ҳам содир бўлганди — банкнинг Чуй области филиали ходими 800 минг доллар пулни олиб қочиб яширинганди.

Кейинчалик ўша ходим қўлга олинганди, лекин пуллар унда йўқ бўлган.