Ҳаж баҳоси ва коррупция. Муфтият олдида митинг ўтди

336

Бишкекдаги муфтият биноси олдига Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасидаги коррупцияни бартараф қилиш ва Уламолар кенгашининг ҳозирги таркибининг олдидаги сайловга қўймаслик талабини қўйганлар норозиликка чиқиб, бўз уй тикишди.

Жамоат арбоби Алик Темиров ҳаж сафарининг нархи жуда қимматлаганидан норози бўлди. Унинг айтишича, ҳаж сафарига бориш олдин 1,5 минг доллар бўлса, ҳозир унинг нархи 3,6 минг долларга чиққан.

Йиғилганлар ҳаж сафарининг нархини тушириб, муфтийни танлашни адолатли ўтказишни талаб қилишди.

Муфтият олдидаги митинг. Сурат: АКИпресс

Муфтиятнинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришича, йиғилганлар муфтиятга эмас, Уламолар кенгашидан норози бўлиб акцияга чиқишди.

«Уларнинг қўйган талабларига Уламолар кенгаши жавоб берса керак, биз билмаймиз. Ҳозир муфтият ўз тартибида ишламоқда», — деб ҚМДБдан билдиришди.

Бугун 21 майда, муфтийликка номзодлардан имтиҳон олинади. Муфтий бўлишга саккиз номзод ариза бериб, унинг олтиси танлаб олинди. Улар: Нурбек Токтогулов, Султанали Гапуров, Шукур Исмаилов, Нематилла Жеэнбеков, Ниязали Арипов, Убайдулла Сарибаев. Шакир Маматов билан Сайдамир Жейналиевнинг билими талабга жавоб бермайди деган сабаб билан сайловдан четлатилди.

Бундан ташқари, 22 майда муфтиятнинг Марказий текшириш комиссияси раҳбарини танлаш, Уламолар кенгашининг VII чақирилиш аъзоларини танлаш синовлари бошланади. Муфтийни, Марказий текшириш комиссияси раҳбарини, Уламолар кенгаши аъзоларини сайлаш 29 майда бўлади.

Муфтийликка, Уламолар кенгашига аъзоликка ва Марказий текшириш комиссияси раҳбарлигига танлов бу йил 17 февралда эълон қилинган.

Муфтиятдаги можаро

10 февралда муфтиятнинг бош ҳисобчиси МХДҚ томонидан ушлангандан кейин Максат Токтомушев муфтийликдан кетиш учун ариза ёзган.

Махсус хизмат маълумотига кўра, «дин бошқармасида ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин раҳбарият ҳисобчи орқали МХДҚ вакилларига 100 минг доллар миқдорида пора талаб қилган».

Токтомушев «муфтиятдаги моддий қонунбузарликларда иштироки бор» деб қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган.

«Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида муфтий М.а.Т. ҳаж сафарига борувчилар томонидан берилган пулларни фойдаланишга боғлиқ моддий қонун бузишлар бўлгани ва бу жиноий ишга алоқаси борлигига далиллар олинди», — деб билдиришган МХДҚдан.

Бу жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, Токтомушевнинг тарафдорлари ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришган. 11 февралда собиқ муфтийнинг тарафдорлари МХДҚ биноси олдида митингга чиқиб, Токтомушевни уй қамоғига чиқаришни талаб қилишган.

Икки кундан кейин Биринчи май туман суди собиқ муфтийни яшаган жойидан бошқа жойга кетмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарган.

14 февраль куни Токтомушев видеомурожаат билан чиқиб, «уни чет ўлкага чиқиб кетди» деган маълумотлар тарқатмасликка ва «президент Садир Жапаров сиёсатини қўллашга» чақирган.