«Манас» аэропортида Кореянинг компанияси COVID-19га ПЧР-тест топшириш учун лаборатория очди

244

Кореянинг «BS Group» компанияси 21-майда Бишкекнинг «Манас» аэропортида коронавирусга ПЧР-тест топшириш учун лаборатория очди. Бу ҳақда министрлар кабинетининг матбуот хизмати билдирди.

Лаборатория очилгани ҳақида министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Мариповни Жанубий Кореянинн «BS Group» корпорацияси раисаси Пак Хё Рин билан учрашуви вақтида маълум бўлди. 

Лабораторияда бир кунда ПЧР-тестдан 14 мингга яқин одам ўта олади, натижаси тест топширилгандан бир соат ўтиб тайёр бўлади. 

«Ўлкада яқинда сайёҳлик мавсуми очилишини ҳисобга олиб, республика ҳудудида бундай лабораторияни очилиши сайёҳларни жалб қилишда катта аҳамиятга эга. Бизнинг вазифамиз – Қирғизистонни СOVID-19дан эркин ўлкага айлантириш», — деди учрашувда Пак Хё Рин.

21-майдаги маълумотга кўра, ўлкада пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтирганлар сони 101 878 кишига етган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, пандемия вақтида 1 735 киши коронавирусдан вафот этган.