«Телефон қувватлашган». Спутник V сақлаган музлатгич нима сабабдан ўчгани бўйича версиялар

264

Спутник V вакцинасининг мингга яқин дозаси апрелнинг охирида яроқсиз бўлиб қолгани маълум бўлди. Вакциналар Бишкекдаги №2 оилавий шифокорлар марказида сақланган бўлган, воқеадан сўнг мазкур поликлиниканинг беш ходимига ҳайфсан эълон қилинди. 

Жонли эфирда заҳарли қўрғошинни ичиб танилган соғлиқни сақлаш вазири музлаткичдаги минглаган вакцинани эриб кетиши бўйича ўз версиясини айтди. Бунгача «музлаткич нимагадир токдан узилиб қолгани» айтилган эди. 

Алимкадир Бейшеналиевнинг дастлабки маълумотига таянсак, бунга «тозалик ходимлари айбдор», у пол юваётганда кутилмаганда розеткага тегиб, вакцина солинган музлаткични ўчириб олган деган версия бор.

«Агар ходимларнинг бири, тозаловчи аёл ёки бошқа бири айбдор бўлиб чиқса, унда ОШМ барча моддий зарарга учрайди. Бошқа томондан қараганда, бу гуманитар ёрдам, шу сабаб вакцинанинг ўрнини тўлаймиз деяпмиз», — деган соғлиқни сақлаш вазири.

Иммунопрафилактика марказида бошқа версия айтилди — номаълум одам телефонини қувватлайман деб бориб, вакциналар солинган музлаткични узиб қўйган. 

«Спутник V» вакцинаси -18…-25 ҳароратда сақланади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, ўлкага бу вакцинанинг 20 минг дозаси олиб келинган. Ундан Бишкек шаҳрига 6 минг 800 дозаси берилган. Шундай миқдордаги «Спутник V» вакцинасининг биринчи партиясини Қирғизистон 22-апрелда олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, Қирғизистон препаратнинг умумий миллион дозасини олиб келишни топширган. Ундан 500 минги гуманитар ёрдам қатори келади. Музлаткич ўчиб қолгани сабаб 930 - 994 вакцинанинг дозаси яроқсиз бўлган — амалдорлар турли рақамларни айтишмоқда. 

Қирғизистонда фуқароларни эмлаш апрель ойининг охирида бошланган. Ҳозир фуқароларга вакцинанинг икки тури берилмоқда  — Хитойдан келган Sinopharm ва Россиянинг «Спутник V» препарати.

Россиянинг вакцинасини 65 ёшдан катта ёки сурункали касаллиги бор қирғизистонликлар олса бўлади. Айтилмаган сабаблар билан бу вакцинани 49 ёшдаги Бишкекнинг собиқ мэри Азис Суракматов ва 61 ёшдаги Министрлар кабинети бошчисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова олган.