Бир қатор банклар қирғиз-тожик жанжалида жабрланганларнинг насиясини кечди

238

«Мол булак» кичик насия компанияси Баткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда жабрланган 130 кишининг насиясини бекор қилди. Уларнинг орасидан 126си чегарадаги можаро жароҳатланганлар, тўрт нафари эса ҳалок бўлган турғунлар. Бу ҳақда ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова билдирди.

Бундан ташқари, мазкур компания чегарадаги можарода ҳалок бўлган 36 турғуннинг оиласига 25 минг сомдан, жароҳатланган 154 кишига 10 минг сомдан топширди.

«Баткен вилоятининг раҳбари Абдикарим Алимбаев бунгача Баткен вилоятида ишлаётган банкларнинг вакиллари билан учрашган. У банк вакилларига чегарадаги воқеада жабрланган фуқароларнинг насияларини кечиш ёки енгиллик бериш бўйича имкониятларни қарашни топширган эди», — деди Бердикулова.

Шунингдек, матбуот котиби аввалроқ «Компаньон» банки 17 фуқаронинг насиясини кечиб, 3 фуқаронинг насиясини фоизини камайтирган. «РСК банки» эса ҳалок бўлган бир ҳарбийнинг насиясини бекор қилиб, жароҳатланган 7 ҳарбий ходимларнинг насияларини фоизини ярим йилга тўхтатган.

Бундан ташқари, «Бай тушум» банки ҳам ҳалок бўлган 2 кишини ва уйи ёнган 7 фуқаронинг насиясини бекор қилиш қарорини қабул қилган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро

Қирғиз –тожик чегарасидаги низо 28 апрелда Кўктош қишлоғида жойлашган «Головной» сув тақсимлаш жойида бошланган. Унда тожик томон симёғочларнинг бирига кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилган. Бироқ қирғизистонликлар бунга қаршилик кўрсатиб, икки томон бир-бирига тош отишган.

Можаро қуролли тўқнашувга айланиб, Қирғизистондан 189 киши яраланган. Уларнинг орасидан 36 фуқаро ҳалок бўлган. Энг кўп йўқотишлар Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида бўлган — унда тожик томондан отилган миномётдан 25 киши ҳалок бўлган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 129 турар-жой ва 84 объект зарар кўрган.

Президент Садир Жапаров 6 майда Лайлак туманидаги Максат қишлоғининг турғунлари билан учрашувда қурбон бўлганларнинг оилаларига 1 млн сомдан компенсация тўлашини билдирган. Шунингдек, ёниб кетган уйларнинг ўрнига янги уйлар қурилишини айтган.

Қирғиз ҳукумати чегарадаги можарода бузилган қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом бўлган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектларни қуришга сарфланади. Шу билан бирга ҳукумат жабрланганларнинг уйларинигина қуриб бериш мажбуриятини олади, бироқ ўғирланган мол-мулкка жавобгарлик олмайди.