«Centerra мени дискредитациялашга ҳаракат қилмоқда» — Тенгиз Бўлтурук

258

«Қумтўр Голд Компани» ишхонасини четдан бошқарувчи Тенгиз Бўлтурук Centerra Gold компаниясининг суддаги даъвосига жавоб берди. Аввалроқ мазкур ишхона Тенгиз Бўлтурукнинг устидан Онтарионинг Олий судига шикоят қилган.

Centerra Gold суд орқали Бўлтурукнинг Қумтўр конини бошқаришга бевосита ёки билвосита иштирокини тақиқламоқчи.

Бўлтурук «Азаттык» нашрига берган интервьюсида Centerra компанияси директорлар кенгашига унинг номзоди таклиф қилинаётганда президентнинг ёрдамчиси эканини билишганини айтган.

«Декабрда мени директорлар кенгашига кирганда уларга мен қирғиз ҳукумати билан ишлашимни, президентнинг маслаҳатчиси эканим маълум бўлган. «Манфаатлар тўқнашганини» кўришган эмас», — деди Бўлтурук.

Бундан ташқари, «Кумтўр» бўйича давлат комиссияси ишлаётганда у билан кузатувчи қатори ишлаётганини қўшимча қилишди. «Ҳамкорлик кўрсатмадан ва ҳуқуқларимдан фойдаланмадим. «Центерра голд» менинг номимни, қирғиз ҳукуматини, давлат комиссиясини дискредитация қилиш ҳаракатида», — деди у.

Centerra ишхонасининг даъвоси

Канаданинг Centerra компанияси Бўлтурукнинг устидан судга унинг компаниянинг олдидаги айбларига жавоб мақсадида, бундан ташқари «қирғиз ҳукуматини яқинда Қумтўр конини босиб олишига боғлиқ» мурожаат қилганини билдирган.

Канада ишхонасининг билдирувида Бўлтурук Центерранинг директорлар кенгаши аъзолигидан кетгунча қирғиз ҳукумати билан конни босиб олишга боғлиқ сўзлашувларни ўтказган дейилади.

«12 майда, конни босиб олгунча «Кыргызалтын» 29 миллион доллар маблағни учинчи томонга юборилувчи қалбаки тўлов топшириғидан фойдаланиш билан шубҳали банкнинг ҳисобига ўтказишга ҳаракат қилган. Бу ҳисоб таҳминан «Кумтўр голд компани»нинг номига очилган», — деб айтилади Centerra компаниясининг билдирувида.

Бундан ташқари, билдирувда Centerra Gold ишхонасининг ижрочи директори Скотт Перрининг сўзлари келтирилган. У компанияни атроф-муҳитни булғашга, экология нормаларини бузишдаги айбловдан «Қирғизистоннинг расмий ҳукумати» ва Бўлтурук фойдаланмоқда деб ҳисоблайди. Шунингдек, Қумтўр конини босиб олиш ҳам «ўзларининг ноқонуний ҳаракатларидан халқни чалғитиш мақсадида» бўлиши мумкин.

Центерра Голднинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурук 18 майда Centerra Gold Inc компаниясининг таркибидаги ишхонасига вақтинча четдан бошқарувчи бўлиб тайинланган.

Бу парламент депутатлари ҳар бир компанияга ташқи бошқарувни киритишга йўл очган қонунни қабул қилгандан кейин бўлган. 14 майда қонунга президент Садир Жапаров қўл қўйган.

Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеага фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «келган чет ўлкалик инвестицияларга узоқ вақт зарар кўрсатиши мумкин».