Мигрантлар, эмлов, иқтисод. Жапаров ЕОИИдаги ҳамкорлари билан нима ҳақда гаплашди?

770

Евросиё иқтисодий иттифоқининг онлайн-форматдаги йиғини 21 майда бўлиб ўтди. Видеоконференцияга ЕОИИга аъзо мамлакатлар ва кузатувчи давлатларнинг вакиллари қатнашди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Йиғин давомида президент Садир Жапаров ЕОИИга аъзо давлатларнинг умумий молия бозорини тузиш, давлатлар ўртасидаги тўсқинликларни бартараф қилиш билан доимий савдо оқимлари кўламини кўпайтиришга чақирди.

*ЕОИИга аъзо мамлакатларга Арманистон, Белорус, Қозоғистон ва Россия киради. Кузатувчи давлатлар эса — Ўзбекистон, Молдавия ва Куба.

«Клооп» Жапаров билдирувларининг қизиқарлисини тўплади.

Молия бозори ҳақида

Жапаров ташқи инфляция билан бирга миллий валюталар кучини йўқотгани сабаб, иттифоқда озиқ-овқатга бўлган нархлар ошганини таъкидлади.

Шу сабаб Жапаров ўзаро ҳисобларни миллий валюталардан фаол фойдаланиш билан валюта муҳитидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга эътибор қаратишни таклиф қилди. Шундаги ташқи инфляциянинг таъсири ЕОИИ давлатларига камроқ бўлади.

«Ташқи инфляцияни «озиқ-овқатлар қопчасидаги» товарларга бўлган таъсирини тенглаштириш билан бирга иттифоққа аъзо давлатларнинг миллий валюталарида савдо-молиявий операцияларни ўтказувчи самарали механизмни ўйлаб топиш керак», — деб билдирди Жапаров.

Савдо ва интеграциядаги тўсқинликлар ҳақида

Жапаров Евросиё иқтисодий иттифоқига кирган давлатлар ўртасидаги савдо тармоғидаги тўсқинликларни бартараф қилиш унинг кўламини кўпайишига шароит яратади ва ЕЛИИ ички бозорини доимий савдо оқими билан таъминлашини таъкидлади.

«Ички бозордаги тўсқинликларни бартараф қилиш ва чекловларни олиш турли интеграциянинг муҳим дивиденти бўлиб саналишини тушунишимиз керак», — деб билдирди у.

Бунинг учун Жапаровнинг фикрича, Евросиё иқтисодий комиссиясига (ЕИК)* тегишли ваколатларни бериш билан ЕОИИ ҳақидаги шартномада қаралган тўлиқ форматли ялпи бозордни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича ҳаракатни тезлаштириш керак.

*Бунгача собиқ вице-премьер-министр ва «Чонг Казат» партиясининг собиқ лидери Максат Мамитканов ЕИК билан божхона ҳамкорлиги бўйича вазир бўлиб тайинлангани маълум бўлган.

Жапаров Евросиё иқтисодий иттифоқдаги интеграция Қирғизистон учун приоритетли йўналиш эканини таъкидлади.

«Биз ўзаро фойдали ҳамкорликни таъминлаш, бозор иқтисоди принципларини сақлаш ва томонларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланган фаол ва самарали ишимизни бундан кейин ҳам давом эттириш ниятидамиз», — деб қўшимча қилди президент.

Меҳнат муҳожирлари ва вакциналар

Жапаров умумий хизмат кўрсатиш бозорида ҳам айтиб ўтди. У Қирғизистон иқтисодий томондан мақсадли хизмат кўрсатиш муҳитига нисбатан «либераллаштириш сиёсатини муҳим йўналиш қатори тутишини» таъкидлашади.

«ЕОИИ давлатларида ишлаганлар ва уларнинг оила аъзолари учун эркин юриш ва ишга жойлашиш имкониятидан ташқари, соғлиқни сақлаш, билим бериш ва ижтимоий ҳимоянинг замонавий стандартларига етиш имкониятларини кенгайтириш зарур», — деган таклифни билдирди Жапаров.

Шунингдек, Жапаров COVID-19га қарши курашиш ва барқарорликни сақлаш асосида биринчидан, ЕОИИ барча фуқаролари учун вакциналарни етарлилигини таъминлаш зарурлигини қўшимча қилди.

«Қирғизистон ЕОИИга аъзо давлатларнинг тиббиёт фойдаланиш учун дори-дармонларни ва фармацевтика воситаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик масаласини тўлиғи билан қўллайди ва биргаликдаги ҳаракатларга фаол қатнашишга тайёр», — деди у.

Бунга жавоб қатори Россия президенти Владимир Путин «Спутник V» вакцинасини Арманистонда ва Қирғизистонда ишлаб чиқариш масаласи қаралаётганини билдирди.

У «Спутник V» вакцинасини Қозоғистонда Беларусда ҳам ишлаб чиқариш муваффақиятли амалга ошганини таъкидлаб ўтди.