Бош прокуратура «Спутник V» вакцинасининг яроқдан чиқишини текшира бошлади

223

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати «Спутник V» вакцинасининг яроқсиз бўлишига боғлиқ ишни Бош прокуратура текшира бошлаганини маълум қилди.

Вакциналар апрель ойида яроқсиз бўлиб қолган, бу воқеа Бишкекнинг №2 поликлиникасида бўлгани маълум қилинди. Препаратлар солинган музлаткич токдан узилиб қолгани сабаб, уларни ҳисобдан чиқаришга тўғри келган. Вакциналар солинган музлаткич эриб қолишига ким айбдор экани аниқ номаълум.

Вазир Бейшеналиев ўзи токка уланган шнурни тозалик ходимлари билмай суғуриб олган бўлиши мумкин деган фикрни айтган, Имунопрафилактика марказидагилар кимдир телефонини қувватлайман деб вакцина солинган музлаткични суғуриб қўйган деган версияни айтишган.

Бейшеналиевнинг буйруғи билан Бишкекнинг Ленин туманининг бирлашган оилавий тиббиёт марказининг директори Нурлан Галбаев, №2 оилавий тиббиёт марказининг раҳбари ва бош шифокори ишдан бўшатилган. Галбаев ишдан кетгандан кейин унинг ўрнига Альтинкиз Аралбаева тайинланган.

Галбаев ишдан бўшатилишига норози бўлиб, судга мурожаат қилишини айтган. У вакциналарни эриб кетишига алоқаси йўқлигини айтмоқда. У бирлашган оилавий тиббиёт марказининг раҳбари эканини, вакциналар сақланган музлаткич ўчирилган воқеа №2 поликлиникада «одам фактори оқибатида» бўлган деб ҳисоблайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари №2 поликлиника яроқсиз бўлиб қолган вакциналарни зарарини тўлаб бериши керак деб ҳисоблайди. Эриб қолган мингдан ортиқ вакцинанинг нархи 840 000 сом деб аниқланган.

Муаллиф: Айжан Ералиева