24 майда коронавируснинг янги 191 ҳолати аниқланди. Унинг ичида лаборатория тасдиқлагани — 127, клинико-эпидемиология тасдиқлагани — 64. Бу ҳақда республика штабидан маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 121;
- Чуй вилоятида — 28;
- Иссиқкўл вилоятида — 11;
- Ўш шаҳрида — 11;
- Жалолобод вилоятида — 4;
- Ўш шаҳрида — 2;
- Талас вилоятида — 6;
- Норин вилоятида — 8.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 102 702га етди.
Бир суткада 308 бемор коронавирусдан соғайиб. Уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 224, Чуй вилоятида — 64, Ўш шаҳрида — 7, Норин вилоятида — 2, Ўш вилоятида — 5, Иссиқкўл вилоятида — 4, Талас ва Норин вилоятларида — иккидан бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 96 119 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 571 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 411 киши оғир, 81 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 2 461 киши даволанмоқда.
Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 3 378.
Бундан ташқари, бир кеча-кундузда Бишкек шаҳрида — тўрт, Чуй ва Талас вилоятларида — биттадан COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан умумий 1 757 киши ўлган.
Шунингдек охирги суткада Бишкек шаҳрида ишлаган уч тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 595га етди, улардан 4 532 ходим касалликни енгди.