«Криминал авторитетнинг ўкул ўғли». Қорасувга ҳоким бўлган Ногоев ҳақида нима маълум?

245

Ўш вилоятининг Қорасув туманига Турусбек Ногоев ҳоким бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа 22 майда президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Ногоев Қорасувга ротацияланиб келди. Етти ой олдин туманнинг собиқ ҳокими Тилек Матраимов ишдан олингандан кейин ҳудудга ҳоким тайинланмаган.

Ногоев ўзи ким?

Турусбек Ногоев 51 ёшда. Жайил туманининг Бекитай қишлоғида туғилиб ўсган. Интервьюларининг бирида Ногоев 1991 йилдан 2010 йилгача мактабда ўқитувчи, директор бўлиб ишлаганини айтган.

2011 йилдан бошлаб Жайил тумани ҳокимининг ўринбосари бўлган. Ҳокимликка 2014 йили тайинланган.

Ўша йили ўша вақтдаги ички ишлар вазири Абдилда Суранчиев парламент йиғинида УЖГ билан алоқаси бор дейилган 20га яқин одамнинг номини айтган — унинг орасида Ногоев ҳам бўлган. Суранчиевнинг айтишича, Ногоев криминал Алмазбек Бокушевнинг вакил боласи.

Ногоев буни ўзи ҳам тасдиқлаб, Бокушевни вакил ота қатори унинг ота-онаси танлаганини билдирган. Шунингдек, «алоқа қилишларини» айтиб, «бироқ бири-биримизни шахсий ҳаётимизга аралашмаймиз» деган.

Жайил туманини бошқарганда, 2016 йили унга ҳайфсан эълон қилинган. Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Ногоевнинг ишида «ижтимоий-сиёсий вазиятни назорат қилишда, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва маъмуриятдаги муассасаларнинг ишини координациялашда камчиликлар аниқланган».

Шунингдек, Ногоев «аҳоли билан ишлашда пассивлигини кўрсатгани» айтилган.

Қорасувга ҳоким тайинланиши

Қорасув туманини аввалги жанубдаги таъсирли кланнинг аъзоси, божхона хизматининг собиқ раҳбари Райимбек Матраимовнинг укаси Тилек Матраимов саккиз йил бошқарган.

Матраимов 5 октябрдаги қўзғолонлардан кейин ваколатларини ўтказиб берган. Шу куни Ўзбекистон орқали чиқиб кетишга ҳаракат қилганда, чегарада қўлга олиниб, Қирғизистоннинг МХДҚга ўтказиб берилган.

9 октябрда Ўш шаҳар суди Тилек Матраимовнинг қўлга олинишини қонуний деб топиб, бир ойга МХДҚнинг Ўш вилояти бўйича вақтинча сақлаш жойига киритган. Бироқ суд 15 октябрда Тилек Матраимовни уй қамоғига чиқарган.

Бунгача туман ҳокимлигига 74 киши номзодини кўрсатгани айтилган.