Москвада Қирғизистон билан Тожикистон фуқароларининг орасида муштлашув бўлиб, олти киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Россиянинг РБК нашри ИИВнинг бош бошқармасига таяниб маълум қилди.
Уларнинг айтишича, 15га яқин одам қатнашган муштлаш Москванинг Вернадский проспектидаги кафеларнинг бирида бўлган. Оммавий муштлашув ҳақидаги хабар полицияга 18-майда соат 23:09да келган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари тўққиз кишини қўлга олиб, полиция бўлимига етказишган. Қолганларни тез ёрдам машинаси касалхонага олиб кетган.
Қўлга олинганларнинг орасидан икки киши миграция қонунларини бузган, қолган еттиси майда бебошлик учун маъмурий жазога тортилганини қўшимча қилишди.
«Полиция бу факт бўйича текширув олиб бормоқда», — деб билдирди матбуот хизмати.
ТАСС нашрининг манбалари билдиришича, муштлашувга томонларнинг шахсий адоватлари сабаб бўлган ва бу оддий жанжал.
Қирғизистоннинг Россиядаги вакиллиги воқеа бўйича изоҳ бермаган. «Клооп» нашри элчилик билан боғлана олмаган.
Москвада аввал ҳам Қирғизистон билан Тожикистон фуқаролари ўртасида жанжал чиққан. 2020-йилнинг июль ойида Россия пойтахтидаги уйларнинг бирини ҳовлисида 200га яқин одам иштирокида муштлашув бўлган.
Мазкур воқеада полиция томонидан Қирғизистоннинг тўққиз ва Тожикистоннинг тўққиз фуқароси қўлга олиниб, Москва шаҳар ИИБининг вақтинча сақлаш жойига киритилган. «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.