Sinopharm вакцинасининг иккинчи партиясини олиб келишга самолёт йўқ — министр Бейшеналиев

255

19 майда Sputnik Қирғизистон нашрининг матбуот марказида «Ўғирланиб, ўлдирилган қизлар: ҳукумат уларни қандай ҳимоя қилади?» деган мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда амалдорлар билан ҳуқуқ ҳимоячилари қизларни оила қуриш мақсадида ўғирлашга боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди.

Муҳокамада ИИВнинг хавфсизликни таъминлаш хизмати етакчисининг ўринбосари Нурлан Исмаилов ўлкада дастлабки 4 ойда 200 ҳолат рўйхатга олинганини, уларнинг орасида қизларни ўғирлаш ва оила қуришга мажбурлаш ҳолатлари ҳам борлигини билдирди.

Унинг маълумотига кўра, агар 2020 йилнинг дастлабки 4 ойида «Одамни оила қуриш мақсадида ўғирлаш» моддаси билан 56 ҳолат қайд этилган бўлса, 2021 йили 82 ҳолат аниқланган — уларнинг орасидан 30 Бишкекда.

«Уларнинг орасидан [82 иш] уч иш судда қаралмоқда. 8 айбланувчи қўлга олинган, яна бири уй қамоғида», — деди Исмаилов.

Аввалроқ бош прокурор Курманкул Зулушев 2020 йили «Одамни оила қуриш мақсадида ўғирлаш» моддаси бўйича 210 иш рўйхатга олинганини айтган.

Уларнинг орасидан 11 иш судга етган, 182 жиноий иш икки томон келишиб олгани сабаб аризалар қайтариб олиниши натижасида қисқартирилган.

Қирғизистондаги қиз ўғирлаш

Қирғизистонда 2013 йили қизларни мажбурлаб оила қуриш учун олиб қочганларни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида қонун қабул қилинган. Бундай жиноий иш учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача судланади ва 200 минг жарима тўлайди.

Бироқ ўлкада қизларни уйланиш учун олиб қочиб, қизлар бош тортган ҳолда уларни таъқиб қилиб, ҳужум қилиб қўрқитган ҳолатлар давом этмоқда. Аёл-қизларни ўғирлаб, мажбурлаб олиб қочганларни оилалари томонидан руҳий босимга дучор бўлади.

Олиб қочишга дучор бўлган аёллар кўп ҳолларда оилавий зўравонликдан жабрланиб, ҳуқуқлари камситилади.

Яқинда бўлиб ўтган қиз ўғирлаш факти жамиятда резонанс яратиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан танқидлар айтилди. Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгда 5:00да ўғирланган. Унинг жасади 7 апрелда Бишкекка яқин жойлашган Арашан ва Чокморов қишлоқларининг ўртасидаги даладаги машина ичидан топилган.

Айзаданинг воқеаси Бурулай Турдали қизининг аянчли тақдирини эсга солади — Бурулайни ҳам ортидан тушган киши милиция биноси ичида ўлдирган.

Икки воқеа ҳам жамиятда катта муҳокамага сабаб бўлиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига нисбатан норозиликни кучайтирган. Мазкур воқеалардан кейин бир нечта милиция ходимлари ишдан ҳайдалган.