Муфтийлик учун олти номзод курашмоқда

331

Муфтийлик лавозимига номзодлар курашаётганини Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасидан билдиришди. Улар:

Нурбек Токтогулов;

Султанали Гапуров;

Шукур Исмаилов;

Нематилла Жеэнбеков;

Ниязали Арипов;

Убайдулла Сарибаев.

Маълумотга кўра, юқоридаги номзодларнинг берган ҳужжатлари талабга жавоб беради. Муфтийларнинг танлови 21 майда бошланади.

Шунингдек, 22 майда муфтиятнинг марказий текширув комиссияси раисини танлаш, Уламолар кенгашининг VII чақирилишининг аъзоларини танлаш синовлари бошланади. Муфтийни, Марказий текшириш комиссияси раисини, Уламолар кенгаши аъзоларини сайлаш 29 майда ўтади.

Муфтийликка, Уламолар кенгашига аъзоликка ва Марказий текшириш комиссияси раҳбарлигига танлов бу йил 17 февралда эълон қилинган.

Муфтиятдаги можаро

10 февралда муфтиятнинг бош ҳисобчиси МХДҚ томонидан ушлангандан кейин Максат Токтомушев муфтийликдан кетиш учун ариза ёзган.

Махсус хизмат маълумотига кўра, «дин бошқармасида ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин раҳбарият ҳисобчи орқали МХДҚ вакилларига 100 минг доллар миқдорида пора талаб қилган».

Токтомушев «муфтиятдаги моддий қонунбузарликларда иштироки бор» деб қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган.

«Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида муфтий М.а.Т. ҳаж сафарига борувчилар томонидан берилган пулларни фойдаланишга боғлиқ моддий қонун бузишлар бўлгани ва бу жиноий ишга алоқаси борлигига далиллар олинди», — деб билдиришган МХДҚдан.

Бу жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, Токтомушевнинг тарафдорлари ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришган. 11 февралда собиқ муфтийнинг тарафдорлари МХДҚ биноси олдида митингга чиқиб, Токтомушевни уй қамоғига чиқаришни талаб қилишган.

Икки кундан кейин Биринчи май туман суди собиқ муфтийни яшаган жойидан бошқа жойга кетмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарган.

14 февраль куни Токтомушев видеомурожаат билан чиқиб, «уни чет ўлкага чиқиб кетди» деган маълумотлар тарқатмасликка ва «президент Садир Жапаров сиёсатини қўллашга» чақирган.