Жогорку Кенешда 20 майда «Кумтўр Голд компани» ишхонасининг фаолиятини текширган давлат комиссиясининг раҳбари Акилбек Жапаровнинг матбуот анжумани ўтмоқда. Унда «Кумтўр Голд Компани» ишхонасини четдан бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук ва Экология бўйича давлат қўмитасининг раҳбари Динара Кутманова қатнашмоқда.
Жапаров Қумтўр конида ўлган ходимларнинг ўлими бўйича жиноий ишлар қайта кўтарилганини хабар қилди. Унинг айтишича, олтин кони ишлай бошлагандан бери 19 киши иш вақтида вафот этган.
«Одамларнинг соғлиғига, ҳаётига зарар келганда айбимиз йўқ деб, секин-асталик билан Қирғизистондан чиқиб кетишди. Шу технологияларнинг ҳаммаси бузилгани сабаб 19 фуқаро ҳалок бўлиб, бироқ ўзлари айбдор деб ёки ўша ерда ишлаётган биригадир ёки мастерни айбдор деб, томонларнинг ҳаммасини бизга даъвоси йўқ деб ишларини ёпаверишган. Бизни бу бўйича даъволаримиз кўп. Жиноий ишлар қайта кўтарилди», — деди Жапаров.
Бунгача Иссиқкўл ВИИБи Қумтўр конидаги уч ходимнинг ўлими саюаю текширув олиб бораётганини маълум қилган.
Воқеаларнинг бири 2019 йилнинг декабрь ойида бўлган. Лисий сувининг шимолидаги кўчкидан ишхонанинг икки ходими бедарак йўқолиб, ҳозир улар ўлган деб ҳисобланади.
Яна бир воқеа 2020 йилнинг февраль ойида бўлган. Унда экскаватор-машинист иш вақтида Петров кўлига техникаси билан тушиб кетган.
Милиция бу фактларни «Тоғ-кон, қурилиш, портлатиш учун хавфли ёки бошқа ишларнинг хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси бўйича рўйхатга олинган. Шундан сўнг май ойида Иссиқкўл вилоят прокуратураси ишни қўшимча текшириш учун тергов хизматига юборган.
ИИВ ўша вақтда объектив тергов учун «Кумтўр Голд Компани» ишхонасининг раҳбарияти кўрсатма бериш учун чақирилганини билдирган эди. Бироқ милициядан чақирилган гувоҳларнинг бирортаси ҳам Қирғизистонда эмаслигини айтишган.
«Кумтўр»нинг атрофида нима бўлмоқда?
Парламентда 17 майда Қумтўр конига ва олтин қазувчи «Қумтўр Голд Компани» ишхонасига боғлиқ навбатдан ташқари йиғин ўтган. Унда 91 депутат «Қумтўр»га вақтинча ташқи бошқарувчини тайинлашга розилик берган — бошқарувчини министрлар кабинети билан Давлат мулкини бошқариш бўйича фонди тайинлайди.
Қумтўр — Иссиқкўл вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони, унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992 йилдан бери канадалик Centerra Gold Inc. Компанияси ишлатади.
Октябрь туман суди 7 майда олтин ишлаб чиқарган «Қумтўр Голд» ишхонасини давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган.
Тўрт фуқаро Қумтўр конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига коннинг қолдиқларини тўплашни ноқонуний деб топишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Даъво аризасини ёзганларнинг иккиси гаровга олиш ишида айбдор қатори ўтишган — президент Садир Жапаров ҳам бу ишнинг фигуранти қатори ўтган.
12 майда Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссияси олтин қазувчи компаниядан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олиш кераклигини билдирган.
Шунингдек, депутатлар яна бир вариантни таклиф қилишган — «Кумтўр» билан ҳукумат ўртасидаги шартномаларнинг ҳаммасини бекор қилиш ёки ишхонага вақтинча сиртдан бошқаришни киритиш.
Бунгача мана шу парламентнинг депутатлари бунинг учун асос тузишган — улар уч ўқишда исталган компанияга сиртдан бошқарув киритишга йўл очадиган қонунни қабул қилишган. Қонунга мувофиқ, агар компания конларни ҳимоя қилиш талабларини, қонунда кўрсатилган экология ва ишлаб чиқариш хавфсизлик меъёрларини бузса ёки ишни таъсир этувчи ҳудудида яшаган одамлар ҳаётига хавф солса, ўша вақтда келтирилган зарарни бартараф қилиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаса, сиртдан бошқарув киритилади. Жапаров бу қонунга 14 майда қўл қўйган.
15 майда ОАВлари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Қумтўр компаниясининг офисларида тинтув ўтказгани айтилган. МХДҚ тергов давом этмоқда деган баҳона билан изоҳ беришдан бош тортган, бироқ 17 майда тинтув бўлганини тасдиқлаган.
Юқоридаги воқеалар сабаб Centerra Gold Inc. Қирғизистон ҳукуматига қарши халқаро арбитражга мурожаат қилган.
Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) давлат компаниясини «ютиб олиши» Қирғизистон иқтисодини қайта тиклашни ҳам, республиканинг инвесторлар олдидаги обрўсини ҳам тушириб, хавфга олиб келишини билдирган.
Канада ҳукумати ҳам Қумтўр атрофида бўлаётган воқеаларга фикр билдирган. Билдирувга кўра, «Қумтўр Голд» компаниясига ташқи бошқарув киритишга ўтиш Қирғизистонга «тўғридан-тўғри келган чет ўлкалик инвестицияларга узоқ зарар қилиши эҳтимол». Бироқ янги ташқи бошқарувчи — Тенгиз Бўлтуру — кон жамоаси билан таништирилди.