Республика штаб 16-майда ўлкада коронавируснинг 224 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида етти нафар тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 150 (олти ходим);
- Чуй вилоятида — 41 (бир ходим);
- Иссиқкўл вилоятида — 18;
- Норин вилоятида — 6;
- Ўш шаҳрида — 3;
- Жалолобод вилоятида — 2;
- Талас вилоятида — 2;
- Ўш вилоятида — 2.
Шунингдек, ўтган суткада 300 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 192, Чуй вилоятида — 74, Иссиқкўл вилоятида ўн, Жалолобод вилоятида тўққиз, Норин вилоятида етти, Ўш шаҳрида уч, Ўш ва Талас вилоятларида иккитадан, Баткен вилоятида бир киши касалликдан соғайди.
Бундан ташқари, COVID-19дан Бишкек шаҳрида беш, Чуй вилоятида икки ва Иссиқкўл вилоятида бир бемор вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 100 473га етди. Касалликдан 93 602 бемор соғайиб, 1 703 киши вафот этди.
Бугунги кунда 1 733 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 95и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 2 427 киши уй шароитида даволмоқда.