Адилбек Касималиев президент маъмуриятининг раҳбар ўринбосарлигига тайинланди

273
Адилбек Касималиев

Молия вазирлигиниинг собиқ етакчиси Адилбек Касималиев президент маъмурияти етакчисининг ўринбосари бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров 14 майда қўл қўйди.

Касималиев 2015-2018 йиллари молия вазири бўлган. Бундан ташқари, у Солиқ хизмати, Ижтимоий фон ва Иқтисод вазирлигида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у «ЭкоИсламикБанк»нинг директорлар кенгашининг аъзоси.

2019 йили Қумтўр конини ишлатган канадалик Centerra Gold Inc. Компанияси билан янги шартнома асосида «Ҳудудларни ривожлантириш бўйича ижтимоий ҳамкорлик» фонди тузилиб, уни Адилбек Касималиев бошқариши айтилган эди.

Садир Жапаров 7 майда президентлик маъмуриятини тузган — у президент билан ҳукуматнинг аввалги аппаратларининг базасида тузилган.

Янги тузилган маъмуриятни Суюнбек Касмамбетов бошқаради, олдин у президент аппаратининг раҳбари лавозимида ишлаган. Маъмурият етакчисининг уч ўринбосари — Медербек Сатиев, Бектур Зулпиев ва Женишбек Асанкулов — бунгача президент ва ҳукумат аппаратларининг раҳбариятида ишлаган.