Зарилбек Рисалиев депутатлик мандатини топширди. Унинг ўрнига Осконбай Жээнбаев келди

256
Зарилбек Рисалиев

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Зарилбек Рисалиев ўз аризаси билан депутатлик мандатини топширди. Марказий сайлов комиссияси эса бўш мандатни 14 майда Осконбай Жээнбаевга ўтказди.

«Азаттык» Бишкекнинг Свердлов туман суди Рисалиевга жарима солганини ёзди, бироқ у қайси иш асосида жавобгарликка тортилгани номаълум. Рисалиев бунга қадар ички ишлар вазири ва Жазони ижро этиш давлат хизматининг етакчиси бўлган.

Собиқ депутат ЖЎДМни бошқарган вақтда, аниқроғи 2013 йили «қонундаги ўғри» Азиз Батукаев қалбаки «лейкоз» ташхиси билан озод қилинган. Ҳукумат криминал Батукаевни бўшатилиши бўйича ишни 2019 йили баҳорда қайта кўтарган.

ИИВнинг бўшатилишига алоқаси бор шифокорларни ва бир қанча амалдорларни сўроқ қилган — уларнинг орасида Рисалиев ҳам бўлган. Криминал ноқонуний озод қилинишига Рисалиевнинг ҳам алоқаси борлигини айтиб, у 2019 йилдан уй қамоғида эди.

Батукаевнинг ишини текшириш Алмазбек Атамбаевни собиқ президентлик мақомидан, дахлсизлигидан ва бошқа имтиёзларидан маҳрум қилинишининг сабабларидан бири бўлган. ИИВ Батукаевни бўшатилиши бўйича ишнинг асосида сўроққа чақирган, бироқ собиқ президент терговга келмаган.

Натижада ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Атамбаевни куч билан қўлга олишган. У Қўйтош қишлоғидаги уйида икки кун давом этган қаршиликлардан кейин таслим бўлган.

Махсус операция вақтида спецназнинг бир ходими ҳалок бўлган. Атамбаев ўзи МХДҚнинг тергов қамоғида, унга штурмдан кейин бир қанча айблар қўйилган.

Бу ишда алоқаси бор дейилган бошқа амалдорлар тергов билан ҳамкорлик қилиб, жаримага тортилган.

2020 йилнинг август ойида Биринчи май туман суди ва Бишкек шаҳар суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевни бу иш бўйича 11 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин Атамбаевнинг иши қайта кўриб чиқишга юборилди.