Парламентда 14-майга белгиланган «Қумтўр» бўйича давлат комиссиясининг йиғини ёпиқ эшиқлар ортида ўтадиган бўлди.
Очиқ йиғин икки кун олдин 12-майда бўлган. Унда давлат комиссиясининг раиси Акилбек Жапаров канадалик инвесторнинг номига бир қанча айбларни айтган. Унинг орасида «Қумтўр» ишхонаси (Centerra Gold) Қирғизистондаги сайловга аралашган деган версия ҳам бор.
Очиқ йиғиндан бир кун олдин 11-майда, Centerra Gold 11 кишидан иборат директорлар кенгашининг янги таркибини сайлаган. Улардан учтаси қирғизистонликлар — Дуйшўн Касенов, Тенгиз Бўлтурук ва Нурлан Киштообаев. Учови ҳам директорлар кенгашининг собиқ аъзолари.
17-майда парламентда «Қумтўр» атрофидаги масалалар муҳокама қилинади. Депутат Дастан Бекешевнинг айтишича, навбатдан ташқари йиғинда президент Садир Жапаров мурожаат билан чиқади.
Жапаров кўп йиллар давомидаги конни миллийлаштириш ғоясини кўтариб, натижада унинг тарафдорларнинг сони кескин ошган.
Давлат комиссияси 12-майда қандай таклифлар айтди?
Давлат комиссияси февралда бошлаган ишининг натижасини 12-майда очиқлади. Акилбек Жапаровнинг фикрича, Қирғизистон ҳукумати бунгача сармоядор билан давлат учун фойдасиз шартномалар тузиб келган.
Давлат комиссия экологияга келтирган зарар, солиқ ва жарималар учун компаниядан 4,2 млрд доллардан ортиқ маблағ ундиришни таклиф қилган, агар ишхона тўлаб беролмаса, мулк Қирғизистонга ўтказилади.
Халқаро текширув ярим йилдан ўн йилгача чўзилиши мумкин бўлгани учун, Акилбек Жапаров жорий йилнинг май ойидан бошлаб ишлаб чиқарилган олтинни Қирғизистон ичида қолдиришни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Жапаров Centerra Gold Inc компаниясидаги Қирғизистон акцияларига боғлиқ асоссиз операциялар бўйича тергов олиб бориш керак деб ҳисоблайди.
Йиғин якунида давлат комиссияси текширув натижасида Қумтўр конига боғлиқ барча шартномаларни 10-июнгача бузишни ёки ишхонага вақтинча сиртдан бошқарув киритишни таклиф қилган*.
Кумтўр — Иссиқкўл вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони, унинг майдони 26,3 минг гектарни ташкил қилади. Конни 1992-йилдан бери канадалик Centerra Gold компанияси бошқарган «Кумтор Голд Компани» ишхонаси ишлатади. Қирғизистон бу компаниянинг 26% улушига эгалик қилади. «Кумтөр» компанияси — бюджет тузувчи ишхона.