Бу йил ҳам охирги қўнғироқ онлайн ўтади

274

Қирғизистонда бу йилги мактаб битирувчилари учун 25-майга белгиланган сўнгги қўнғироқ онлайн форматда ўтади. Бу ҳақда Фан ва таълим вазирлигининг матбуот хизмати билдирди. 

Вазирлик республикадаги эпидемиологик ҳолат яхшилангунча оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлаганини эслатиб ўтди. 

Сўнгги қўнғироққа тайёрланган кичик дастур билан бирга видео табриклар «ЭлТР» телеканалининг Билим ва илм каналида намойиш этилади. Унда битирувчиларни директорлар, синф раҳбарлари ва ўқитувчилар табриклашади. 

Коронавирус пандемияси сабаб 2020-йили ҳам сўнгги қўнғироқ онлайн форматда ўтказилган. 

Бу йил Қирғизистонда 61 546 ўқувчи мактабни тамомлайди.

Муаллиф: Дилде Шатанова