Боткен вилоят ИИБи: Қирғиз-ўзбек чегарасидаги можарода уч қирғиз фуқароси калтакланди

255
Қирғиз-ўзбек чегарасида бўлиб ўтган воқеа сабаб йиғилганлар. Сурат: Баткен ВИИБи

Баткен ВИИБидан қирғиз-ўзбек чегарасидаги можарога ўзбек фуқароларининг моллари чегарадан ўтиб кетгани сабаб бўлганини билдиришди. Милиция жанжалга боғлиқ судгача текширувни бошлади.

Воқеа 13 майда Баткен туманининг Сой қишлоғи билан Ўзбекистоннинг Сох анклавининг чегарадош ҳудудида соат 11:20лар атрофида бўлган.

«Сой қишлоғининг 50 ёшли турғуни мол эгаларига ҳайвонларини олиб кетишларини айтганда, Сох анклавининг 5-6 турғуни тўпланиб келиб, уч қирғиз фуқаросини уриб, тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг маҳаллий 50-60 турғун воқеа жойга тўпланишган», — деб билдиришди милициядан.

Воқеа бўлган жойга икки ўлканинг куч тизимлари, маҳаллий милиция етакчилари келиб учрашиб, турғунларга тушунтириш ишларини олиб боришган. Кейин ўзбек томон кечирим сўраб, ярашишни таклиф қилишган.

Мазкур факт ЖУРга «Соғлиққа зарар келтириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тергов амаллари бормоқда. Тан жароҳати олган қирғизистонликларга суд-тиббий экспертизалар тайинланди.

Шунингдек, милициядан мазкур воқеадан норози бўлган Сой ва Бирлик қишлоғининг турғунлари Қадамжой туманидаги Айдаркен шаҳар марказий майдонига йиғилишганини қўшимча қилишди. Улар маҳаллий ҳукуматдан чегарани аниқлашни талаб қилишган.

Йиғилганлар олдига Қадамжой туманининг ҳокими Кутпидин Шакиров, Қадамжой ТИИБ раҳбари Орунбай Кочкоров, Баткен ТИИБнинг бошчиси Алмазбек Шагамурзаев ва Айдаркен шаҳридаги чегара отрядининг командирлари чиқиб, воқеа бўйича маълумот беришгандан сўнг йиғилганлар тарқаган.

26 мартда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев қирғиз-ўзбек чегараси тўлиқ ҳал бўлганини матбуот анжуманида билдирган. Ташиев бошқарган ҳукумат делегацияси 24-25 мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш учун музокара ўтказган.

МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев ва Ўзбекистоннинг премьер-министри Абдулла Арипов бошқарган чегара бўйича масалаларни ҳал қилиш бўйича комиссиялар Тошкентга икки томонлама протоколни имзолаган.

Қабул қилинган протоколлар бўйича Қирғизистоннинг жой-жойларида норозиликлар бўлиб, айниқса қирғизистонликлар «Кемпир-Абад» сув омбори бўйидаги 50 гектар ерни қўшни давлатга бермасликни ва протоколни бекор қилишни талаб қилишган. Шундан сўнг Ташиев Тошкентга яна боришни ваъда қилиб, «Кемир-Абад» сув омборининг четидан ер Ўзбекистонга берилмайди деган.