Давлат раҳбари Садир Жапаров 13-майда қирғизистонилкларни Рамахон ҳайит байрами билан табриклади. Унда муқаддас ойда ўлканинг бутунлиги, хавфсизлигига хавф солган воқеалар бўлганини таъкидлади.
«Муқаддас Рамазон ойида ўлкамизнинг ҳудудий бутунлигига ва хавфсизлигига хавф солган воқеалар бўлиб ўтди. Балки бунда Яратганнинг бир яхшилиги бордир, балки бу иймоннинг, бирдамликни ва Оллоҳга бўлган ишончининг синовидир. Халқимизнинг саҳийлиги, сабрлилиги, саҳоватли, ватанпарварлиги бундай ҳолларда тиргак бўлади деб ишонаман», — деб айтилади президентнинг табригида.
Президент бу сафарги байрам ҳам коронавирус инфекцияси сабаб чекловлар шароитида бўлаётганини билдирди.
Бу йил ҳам ҳайит намози марказий майдонларда ўқилмади. Сабаби эпидемиологик вазият сабаб маҳаллий ҳукумат бунга рухсат бермади. Унинг орасида Бишкек шаҳар мэрияси ҳам бор. Бироқ ҳайит намозлари бугун 13-майда ўлканинг барча масжидларида ўқилди. Қирғизистонда бу йил Рамазон ойи 13-апрелда бошланган.
Муаллиф: Дилде Шатанова