Бишкекка Ўзбекистондан 350 янги экоавтобус келади

248

Бишкек мэрияси «Эко Пассажирские Перевозки» фирмаси билан меморандумга қўл қўйди. Бу компания 2021 йилнинг охиригача Бишкекка Ўзбекистонда чиқарилган Япониянинг ISUZU русумидаги 350 дона экологик автобус олиб келишни режалаштирмоқда. Автобуслар газ билан юради.

Меморандумга шаҳар транспорт бўлимининг раҳбари Эмил Ункуев ва «Эко Пассажирские Перевозки» ишхонасининг етакчиси Капар Усубаматов қўл қўйган. Машинанинг нархи ва олишнинг шартлари ҳақида маълумот шартнома тайёр бўлгандан сўнг маълум қилинади.

Пойтахт мэри вазифасини бажарувчи Бактибек Кудайбергенов Бишкек шаҳрини экологиясини ва тоза ҳавосини сақлаш муҳимлигини айтиб, шу сабаб жамоат транспортларини экологик тоза турларини олиш афзал эканини таъкидлади.

Ҳукумат фикрича, машинанинг кўплиги ва уйларда кўмир ва чиқинди ёқилгани учун ҳаво булғанмоқда.

«Эко Пассажирские Перевозки» ишхонаси автобуслар сонини кўпайтиришни истайди — унинг ичида имконияти чекланган йўловчиларга мослаштирилган 9,10, 12 метрлик автобусларга афзаллик берилади.

Ҳозирда шаҳарнинг транспорти имконияти чекланган одамларга етарли даражада мослашган эмас. Қулайлиги бор транспортларнинг маҳсус воситалари ишламайди ва фойдаланилмайди.

Бишкек ҳукумати жамоат транспортини ривожлантириш ҳақида кўп марта ваъда бериб, бироқ маблағ йўқлигини айтиб келади. Шаҳар ичида 13 автобус, 11 троллейбус маршрутлари ишлайди. Кун сайин 140 автобус ва 135 троллейбус ишга чиқади.

Автобус ва троллейбуслар етишмаслигидан йўловчиларнинг кўпини маршрут таксилар ташийди. Уларнинг тармоғи 103 маршрутдан иборат, автопаркда икки минг автомашина бор.

Одамлар жамоат транспортига тушиши учун автобус ва троллейбуслардан иборат кенг маршрут қатнови тармоқлари бўлиши керак. Уларга чет ўлкалардагидай алоҳида йўл қисми бўлиши керак — шунда шахсий машинага қараганда жамоат транспорт билан юриш тез бўлади.

Расмий маълумот бўйича шаҳарда 400 мингдан ортиқ транспорт рўйхатга олинган. Агар Бишкекнинг барча яшовчиларини олсак, уларнинг сони Миллий статқомнинг маълумоти бўйича миллиондан ошади — демак ҳар бир иккинчи одамнинг машинаси бор.

Муаллиф: Айгерим Турганбекова