Баткен вилоятининг Лайлак ва Баткен туманларида 48 тергов гуруҳи ишламоқда. Улар қирғиз-тожик чегарасидаги отишувлардан кейинги зарарни аниқлашга ва қўзғалган жиноий ишларни қисқа вақтда тергов қилинишига ёрдам беришади.
ИИВнинг матбуот хизматидан, тергов гуруҳини Ички ишлар вазирининг ўринбосари Суюн Ўмурзаков бошқараётганини билдиришди.
Маълумотга кўра, мазкур гуруҳ қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув вақтида келтирилган зарарни ҳисоблаш ишларини сифатли бажариш мақсадида тузилган.
28 апрелда бошланган қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда умумий 129 уй ва 84 объект жабрланган. Можаро Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойида тожик томон видео кузатув камера ўрнатгани сабаб бошланган.
Чегарадаги отишувлар натижасида 189 киши яраланиб, уларнинг орасидан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.
Тожикистоннинг расмий ҳукумати жабрланганлар сонини очиқламади, бироқ тожик ОАВлари жанжалда 90дан ортиқ тожик фуқароси яраланиб, улардан 20 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
ИИВнинг тергов хизматинг ҳудудий бўлимлари қирғиз-тожик чегара ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда рўйхатга олинган фактларни текширишга киришди. Бу ҳақда ИИВ 3 майда маълум қилди.
2 майга кўра чегара ҳудудидаги жанжал бўйича умумий 11 жиноий иш ЖУРга рўйхатга олинган. 8 жиноий ишни Баткен ТИИБнинг тергов бўлими тергов қилмоқда. Уч жиноий иш Лайлак ТИИБнинг текширувида.