Путин билан Раҳмон Москвада қирғиз-тожик чегарасидаги можарони муҳокама қилади

262

Россия президенти Владимир Путин билан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 8 майда Москвада учрашиб, қирғиз-тожик чегарасидаги можарони муҳокама қилади. Бу ҳақда рус президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков билдирди.

Маълумотда Тожикистон президенти Қизил майдондаги Ғалаба парадида ҳам қатнашиши айтилган.

Песков «ТАСС» ахборот агентлигига Раҳмон билан Путиннинг учрашуви қирғиз-тожик чегарасида можаро чиқишидан олдин режалаштирилганини билдирган. У Қирғизистон президенти Садир Жапаровни Ғалаба парадига қатнашиши режалаштирилмаганини қўшимча қилди.

Тожикистон ва Россиянинг раҳбарлари чегарадаги низони муҳокама қилишини тожик президентининг матбуот хизмати «Озоди» радиосига тасдиқлади.

Садир Жапаровнинг Москвадаги Ғалаба парадига бориш-бормаслиги ҳақида президентнинг матбуот хизмати расмий маълумот бермади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара можаросини ҳал қилишда холис туришга тайёрлигини билдирган.

Чегарадаги тўқнашув оқибатида

Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 28 апрелда бошланган. Кейин бу ўтишувгача бориб, қирғиз томондан 36 киши ҳалок бўлиб, 189 киши яраланган.

Баткен вилоятининг Баткен ва Лайлак туманларидан умумий 40 мингдан ортиқ киши эвакуацияланган.

Бундан ташқари, чегарадаги жанжалда 136 уй тўлиқ бузилган. Уларнинг орасидан 46си – Баткен туманида, 93 Лайлак туманларида жойлашган.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги отишувларда вилоят бўйича умумий 130 объект ёқилганини билдирган.

Тожик томон жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот бермаган. «Азаттык»нинг тожик хизмати ишончли манбаларга таяниб, 20 киши ҳалок бўлиб, 90 яраланганини билдирган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов