Тожикистоннинг Фавқулотда ҳолатлар қўмитаси 3-майда қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувдан кейин келтирилган зарар ҳақида маълумот тарқатди.
Унда можарода Соғди вилоятининг Исфара шаҳрини Сурх, Воруз, Чорку жамоатида ва Бобожон Гофуров туманининг Овчикалъача қишлоғида умумий 14 уй ёқилгани ёзилган. Уч уй эса қисман бузилгани айтилади.
Шунингдек, Тожикистоннинг ФҲҚ сайтида эълон қилинган пресс-релизга Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Максат қишлоғида олинган суратлар қўйилган — бу суратни «Клооп»нинг тасвирчиси Хамидулло Узаков 2-майда олган.
Суратдаги ёқилган уй Максат қишлоғининг Назимбай исмли яшовчисига тегишли. Уй 30-апрелга ўтар кечаси тожик ҳарбийлари қишлоққа бостириб келганда ёқилган.
«[Уйни қурганимизга ] 7-8 йил бўлиб қолди. Бутун умр топганимиз йўқ бўлди. [Уйда] онам, оила билан кейин бир жияним аёли, бола-чақаси билан [яшардик]. Икки оила яшар эдикда [...] Ачинарли, бундан бошқа иложимиз йўқ, нима қиламиз? [...] Эл-юрт бор, ёрдам берса қайта тиклаймиз», — деган Назимбай «Клооп»нинг журналистларига берган интервьюсида.
Қирғиз-тожик чегарасидаги воқеа 28-апрелда Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлагичида тожик томон ўзбирмонлик билан видео кузатув камера ўрнатгани сабаб бошланган.
Чегарадаги отишувлар натижасида 189 киши яраланиб, уларнинг орасидан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.
Тожикистоннинг расмий ҳукумати жабрланганлар сонини очиқламади, бироқ тожик ОАВлари жанжалда 88 тожик фуқароси яраланиб, улардан 20 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 129 уй ва 84 объект жабрланганини маълум қилди.
Шу сабаб қирғиз ҳукумати Баткен вилоятидаги чегарага яқин қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтмоий объектлар қуришга сарфланади. Шу билан бирга ҳукумат жабрланганларнинг уйларини қуриб бериш мажбуриятини олади, бироқ уларнинг ўғирланган мол-мулкига жавоб бермайди. Бу ҳақда аввалроқ МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев билдирган.