Чегара хизмати: Тожик томон Лайлакда ўғирланган икки машинани қайтариб берди

254

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда Баткеннинг Лайлак туманидан ўғирланган икки машинани тожик томон Қирғизистонга қайтариб берди.

МХДҚнинг чегара хизмати билдиришича, Hyundai ва «Жигули» машиналари «Кулунду-автойўл» ўтказиш пункти орқали қайтарилди.

Бундан ташқари, муассасадан МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев ва чегара хизматининг раиси Уларбек Шаршеев қуролли тўқнашув натижасида зарар кўрган чегара объектларини кўриб чиқилганини қўшимча қилишди.

Маълумотга бўйича, 5 майга кўра қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор. Чегара ходимлари қирғиз-тожик давлат чегарасини қўриқлашда давом этмоқда.

Қирғиз-тожик чегарасидаги воқеа 28 апрелда Баткен туманининг Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлагичида тожик томон ўзбошимчалик билан видео кузатув камера ўрнатгани сабаб бошланган.

Чегарадаги отишувлар натижасида 189 киши яраланиб, уларнинг орасидан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.

Тожикистоннинг расмий ҳукумати жабрланганлар сонини очиқламади, бироқ тожик ОАВлари жанжалда 90дан ортиқ тожик фуқароси яраланиб, улардан 18 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

ФҲВ 5 майда қирғиз-тожик чегарасидаги отишувда 129 уй ва 84 объект жабрлангани маълум қилинди: 1 мактаб, 1 ФАП, 1 бола боғча, 1 милиция бўлими, 4 чегара пости, 1 стамотология, 2 дорихона, 1 кутубхона, 1 ўт ўчириш бўлими, 27 АЁҚШ, 34 дўкон, 5 ошхона ва 3 ресторан.

Шу сабаб қирғиз ҳукумати Баткен вилоятидаги чегарага яқин қишлоқларни қайта тиклашга 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектлар қуришга сарфланади. Шу билан бирга ҳукумат жабрланганларнинг уйларини қуриб бериш мажбуриятини олади, бироқ уларнинг ўғирланган мол-мулкига жавоб бермайди. Бу ҳақда аввалроқ МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев билдирган.