Президент Садир Жапаров аввалроқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича қилинган ишлар натижа бермаганини таъкидлади. Бу ҳақда 5 майда янги Конституцияга қўл қўйиш ва Конституция куни муносабати билан ўтказилган тадбирда билдирди.
«Кўп йиллардан бери ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини, судларни ислоҳ қилиш ҳақида айтиб келинади, бироқ шу кунга қадар вазиятни ўзгартириш бўйича самарали иш қилинмаган… Шу сабаб биринчидан, ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилиш энг обрўли қоннинг қадрини тиклашга ва фуқароларнинг ҳукумат институтларига бўлган ишончини оширишга йўналтирилиши керак. Иккинчидан, кадр сиёсатини туп-томири билан ўзгартириш ва ривожлантириш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимларини квалификациясини ошириш», — деди у.
Жапаров қонун устуворлиги бўлмагунча, фуқароларнинг хавфсизлигига кафолат берилмагунча ўлканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши мумкин эмаслигига тўхталди. Шу билан бирга фуқароларни асоссиз айблаган милиция ходимлари, терговчилар, прокурорларнинг, судларнинг шахсий, жиноий ва моддий жавобгарлигини аниқлаш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек у барча қонунларни инвентаризациялаш бошланганини айтиб, уни давлат органларига сифатли бажаришни топширишини билдирди.
Жээнбековнинг суд ислоҳоти
Суд ислоҳоти Сооронбай Жээнбековнинг президентлик хизматидаги ишларининг асосий йўналишларидан бири бўлган. Унинг суд суд ислоҳоти бир қатор судьяларни ишдан бўшатгани билан эсда қолган. У судьяларни 2017 йили декабрнинг ярмида, янги ишга кириша бошлаганда хизматдан четлата бошлаган.
Уларнинг орасидан кўпчилиги — 54 одамни — президент ваколатлари тугаши билан ишдан бўшатган. Бўшатилганлар орасидан 10 киши ўз истаги билан кетган, бири ёши етгани сабаб ва яна бир судья судьялик этикани бузгани учун олинган.
Жээнбеков 2018 йилнинг май ойида ўлкада суд ислоҳотини тезлаштириш кераклигини айтиб, яна 66 судьяни ишдан бўшатган. Ўша вақтдаги президент судьяни танлашда унинг даромади ва харажатлари ҳақидаги декларацияси, бундан ташқари, унинг маънавий-этик юриш-туриши текшириши кераклигини таъкидлаган.
Атамбаевнинг суд ислоҳоти
Атамбаев 2012 йили суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш тузиб, 2017 йили бу кенгашнинг ишини натижасини чиқарган.
Атамбаев бошқарган вақтда тўрт кодекс янгиланиб, янги учтаси ишлаб чиқилган: Маъмурий-процессуал кодекс, Жиноят кодекси ва қонун бузиш ҳақида кодекс.
Бундан ташқари, Атамбаев ўша вақтда судьялар корпусининг янгиланиши ҳақида ҳам билдирган. У судьялар корпусига умуман бошқа қадриятлари турлича бўлган одамлар келганини билдирган.
Унда президент судьяларнинг учдан икки қисмини янгилаган — у 263 янги судья тайинлаб, 20дан ортиқ судьяга жиноий иш қўзғалган.
Бироқ Атамбаевнинг суд ислоҳотини танқид қилганлар унинг президентлиги вақтида суд ҳукумати давлат назоратида бўлган деб ҳисоблашади.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов