Республика штабдан 5-майда коронавируснинг янги 397 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Уларнинг орасидан лаборатория тасдиқлагани — 321, клинико-эпидемиология тасдиқлагани — 76.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 210;
- Чуй вилоятида — 130;
- Ўш вилоятида — 9;
- Иссиқкўл вилоятида — 19;
- Ўш шаҳрида — 5;
- Жалолобод вилоятида — 9;
- Баткен вилоятида — 4;
- Норин вилоятида — 11.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 96 958га етди.
Охирги суткада 248 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 151, Чуй вилоятида — 59, Ўш шаҳрида ва Норин вилоятида — еттидан, Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларида — тўрттадан, Иссиқкўл вилоятида — ўн бир, Талас вилоятида — бир бемор соғайди.
Бу билан ўлка бўйича 90 394 киши касалликни енгди. Шифохоналарда 1 563 бемор даволанмоқда. Улардан 397 киши оғир, 70 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 2 378 киши даволанмоқда.
Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 5 016.
Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида ва Иссиқкўл вилоятида — учтадан ва Ўш шаҳрида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 637 киши ўлди.
Шунингдек бир кеча-кундузда 11 тиббиёт ходими коронавирусга чалинди. Бишкек шаҳрида — олти, Чуй вилоятида — уч, Иссиқкўл вилоятида — бир ходимда коронавирус аниқланди. Умумий коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 468га етди, улардан 4 391 ходим соғайган.