Маориф вазири бўлиб Болотбек Купешов тайинланди. У ким?

249
Болотбек Купешов

Янги министрлар кабинетининг таркибига таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев кирмаган. Унинг ўрнига Болотбек Купешов тайинланди. Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров 5 майда қўл қўйди.

Бейшеналиев фейсбук саҳифасига вазирлик хизматга ўлкада сиёсий вазият кескинлашганда, оғир ҳолатда келганини айтиб, унга ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирди.

«Давлатимнинг бюджетини йирик қисмини олгани билан билим, фандаги ривожланишга тийин бўлинмаган моддий танқислик масаласи турди. Бироқ шунга қарамай, халқимизнинг қўллови, ўқитувчи, педагог, олимларимизнинг ҳаракати билан позитив кайфиятда ишлашга интилдик», — деб ёзган у.

«Марал FM» нашри депутат Рискелди Момбековга таяниб Алмазбек Бейшеналиев Бельгияга элчи бўлишини ёзди. Бироқ бу ҳақда расмий буйруқ чиқмаган.

Болотбек Купешов ким?

Купешов 61 ёшда. У 2004 йили Бишкек шаҳридаги №69 мактаб-гимназиясининг директори бўлиб ишлаган. Бир йилдан кейин Бишкек шаҳрининг Октябрь тумани ҳокими, Бишкек шаҳар кенгашининг депутати бўлган.

Бундан ташқари, 2008 йили Иссиқкўл вилоятидаги Оқсув туманини бошқарган. Янги хизматга тайинлангунча Савдо-енгил саноат палатасининг шимолий ҳудуд билан ишлаш департаментининг етакчиси бўлган.

Алмазбек Бейшеналиев ким?

Алмазбек Бейшеналиев таълим вазири бўлиб ўтган йилнинг 14 октябрида тайинланган. Унга қадар Марказий Осий минтақавий институтининг директори бўлган. 2018 йилгача ҳукумат аппаратининг билим бериш, маданият ва спорт бўлимини бошқарган.

Шунингдек, Бейшеналиев 2012 йили Полшанинг Варшава шаҳрини Вистула университетида проректор бўлган. 2013 йилдан бошлаб Жонс Хопкинс университетида профессор бўлиб дарс бериб келади.

Бундан ташқари, Бейшеналиев Германиянинг Людвигсбург педагогика университетининг магистратурасини тамомлаган. Қирғизистонга келиб Ёш тадбиркорлар ассоциациясига асос солган.