Қирғизистон ҳукумати журналист Канат Каниметовни таъқиб қилишни тўхтатиб, унга эркин ва хавфсиз ишлашга имкон бериши керак. Бу ҳақда журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) 3 майда баёнот қилди.
«Қирғиз ҳукумати Каниметовни ва унинг оила аъзоларини таъқиб қилишни тез орада тўхтатиши керак, шунингдек ҳукуматнинг қаҳридан қўрқмасдан, керак бўлса ҳукуматни жавобгарликка тортишга кафолат бериши керак», — деб билдирган CPJ дастурининг Европа ва Марказий Осиёдаги координатори Гулноза Саид.
У ҳукуматнинг «ноқулай журналистларни» қўрқитишга ҳаракат қилганини айблади. «Янги сайланган президент Садир Жапаров бошчилигидаги ҳукумат танқид ва кўз қарашларнинг турлилиги, улар биз қуряпмиз деган демократик жамиятнинг муҳим бир қисми эканини тушуниши керак», — деб қўшимча қилди Гулноза Саид.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Каниметовни уларга айтиб берган сўзларини ҳам келтирди. Журналист қўмитага МХДҚга сўроққа чақиришни ва қариндошлари билан қўшнилари сўроқ қилинганини ҳукуматни руҳий томондан босим кўрсатиши эканини айтган.
«Ҳукуматга бизга, журналистларга биз уларнинг ҳукуматини тортиб олиб, ўрнига ўтириб қолгудай, сиёсатчиларга ёки яна бошқаларга қилгандай муомала қилади. Ҳақиқатда биз фақат ўз ишимизни қиламиз, воқеаларни ёритамиз, таҳлил қиламиз ва ўз фикримизни айтамиз», — деб билдирган Каниметов.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкилот ИИВ ва МХДҚга ҳамда Иссиқкўл ВИИБга изоҳ беришни талаб қилган электрон хат юборганини, бироқ ҳозирча жавоб ололмаганини қўшимча қилишган.
Каниметов ким?
Канат Каниметов — МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаевга боғлиқ «Белизгейт» ишини ёритган «Апрель» телеканалининг журналисти. Журналист 11 мартда бу иш бўйича гувоҳ қатори МХДҚга сўроққа чақирилган эди. «Белизгейт» воқеаси шов-шув бўлган вақтда Каниметов КТРКда ишлаган.
Сўроқдан кейин журналист терговчи уни жиноий иш билан қўрқитганини билдирган.
«МХДҚ менинг ортимдан ковлаяпти деб тахмин қилишга барча асослар бор. Сабаби менга кўпинча айбланувчиларга ёки мақоми яқинда ўзгарадиган гувоҳларга бериладиган саволларни беришди» — деган ўшанда Каниметов.
Кейинчалик Каниметов уни сўроқ қилган Хавфсизлик қўмитасининг терговчисини устидан юристлар ариза беришганини, бироқ суд уларнинг аризасини қаноатлантирмаганини маълум қилган.
Бундан ташқари, Каниметов 19 апрелда милиция ходимлари уни Балиқчидаги уйини излаб боришганини билдирган. Унинг айтишича, у уйда яшаган қариндошлари қўрқишгани сабаб бу ҳамда айтишмаган.
“ Улар нима учун келишганини сўроққа чақирувларни эътиборсиз қолдирганимни ва юқоридан юрган жойимни аниқлаш топшириғи берилганини айтиб тушунтиришди. Бўлмаган гапда бу. МХДҚга сўроққа мени, ўзингиз биласизлар, бир марта чақиришган, унга борганман. Бу 11 мартда бўлган экан — аниқроғи, бир ярим ой олдин», — деб ёзган у фейсбук саҳифасида.
Каниметов милиционерларнинг бири унинг қариндошини уйни тинтув қиламиз деб қўрқитиб, кейин журналист бу ерда яшамайди деган ҳужжатга қўл қўйиб беришини илтимос қилишганини қўшимча қилди. Қариндоши бош тортгандан кейин милиционерлар уни эртаси куни ТИИБга келиб тушунтириш хати ёзиб беришини талаб қилишган.
Бундан ташқари, журналистнинг айтишича, маҳаллий ТИИБнинг ходимлари Каниметов ва унинг қариндошлари ҳақида билиш учун қўшниларни сўроқ қилишган.