Президент Садир Жапаров 5-майда янги Конституцияга қўл қўйди. Бош қонунга қўл қўйиш ва Конституция куни муносабати билан тадбир «Ала-Арча» давлат резиденциясида ўтди.
Тадбир давомида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалда қурбон бўлган қирғизистонликлар хотирланди. Жапаров чегарадаги воқеага қайтиб, Қирғизистоннинг ҳудудий бутунлигига ҳужум ҳаракати бўлганини таъкидлади.
Қирғизистоннинг биринчи Конституциясини 1993-йили 5-майда афсонавий парламент қабул қилган. Шундан бери бир неча марта ўзгартирилиб, сўнгги референдум 2021-йили 11-апрелда ўтган.
Унга умумий сайловчиларнинг 36,66% қатнашиб, уларнинг орасидан янги Конституцияни сайловчиларнинг 79,3% қўллаб, 13,7% — қарши чиққан.
1-майда МСК йиғин ўтказиб, 2021-йилнинг 11-апрелида Конституцияни алмаштириш бўйича ўтган референдумни ўтди деб тан олган.
5-май Қирғизистонда Конституция куни.