Бош прокурор Курманкул Зулушев жиноят қонунларини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳнинг Фанлар академиясида ўтган йиғинидан журналистларни чиқариб юборди.
Унинг айтишича, ҳозир жиноий қонунларнинг янги лойиҳалари муҳокамада бўлмоқда, натижалари ҳақида сўзлашга ҳали эрта.
«Залдан чиқиб турингларчи, регламентни ҳал қилиб олайлик», — деди у.
Видео: 24.kg
Фаол ва президентликка номзод бўлган Токтайим Умўталиева кенгаш аъзоларига журналистларнинг қатнашишига қарши ёки маъқул деб овоз беришни таклиф қилди.
«Агар улар ўтириб кузатмоқчи бўлишса, унда ўтиришсин. Агар иштирок этгилари келса, унда юристлари билан бирга таклифлар киритишсин», — деди Токтайим Умўталиева.
Бишкекда икки кундан бериб жиноят қонунларини яхшилаш бўйича йиғин ўтмоқда. Биринчи учрашувда Зулушев 16 ёшгача бўлганлар билан жинсий алоқада бўлиш бўйича жиноий ишларни урф-одат ва менталитетни ҳисобга олиш билан кўриб чиқиш кераклигини айтган. Унинг сўзлари танқид қилинган — ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бош прокурорни педофилияни легаллаштиришга ҳаракат қилди деб айблашган.
Жиноят кодекси, бошқа кодекслар ва бир қатор давлат органларининг ваколатлари Суд ҳуқуқ ишини ривожлантириш масалалари бўйича кенгашнинг иши асосида қайта кўриб чиқилмоқда. Уни президент Садир Жапаров тузган ва бошқаради.