Жапаров: Тарифни ўзгартирмасак «тезак териш» деган ҳаётга тушиб қоламиз

375

Президент Садир Жапаров 26 апрелда «Пирамида» телеканалига интервью бериб, электр энергияси бўйича янги тариф ҳақида тушунтирди. Давлат раҳбари агар тариф оширилмаса Тоқтоғул ГЭСининг иши тўхтаб қолишини айтди.

Ҳозирда қирғизистонликлар электр энергиянинг 1 киловаттга 77 тийиндан тўлайди. Шунингдек, истеъмолчилар учун 700 киловаттлик чеклов қўйилган. Бу бир оила ёки ишхона қўйилган чекловдан бир ой ичида ошиб кетса, унда улар 1 киловаттга 2 сом 16 тийиндан тўлай бошлайди.

«Электр энергияси бўйича муаммо 30 йилдан бери давом этади. Мен келиб сув оқизиб юбориб ёки ютиб юбориб кейин инқирозга учраган йўқ. Охирги ўн йилда «электр энергиясига сарфлаймиз» деб пулни олиб келаверишган, бироқ унга сарфланмасдан симларимизни ҳаммаси эскириб кетган. Бу пуллар шу тармоққа сарфланмай ўғирланган. Уни ким олган текшириш керак. Буни бажариш учун 2-3 йил керак. Уни кутиб тарифни ўзгартирмасак, келаси йили Тоқтоғул ГЭСининг иши тўхтайди. Халқ электр энергиясиз қолади, унда «тезак териб, чироқ ёқиб» деган ҳаётга тушиб қоламиз», — деди Жапаров.

*Бу ерда Жапаров қочқин президент Курманбек Бакиевнинг 2008-йли айтган сўзларига иқтибос қилмоқда. Унда Тоқтоғул сув омборида сувнинг ҳажми камайиб, ҳукумат уйларни электр энергияси билан иситишга рухсат бермаган. Бакиев бунинг ўрнига кўмир, газ ва тезак ёқиш кераклигини айтган.

Бунгача Садир Жапаров энергетика инқирозидан чиқиш учун электр энергиясига бўлган нархни ошириб, 700 киловаттлик чекловни бекор қилишни таклиф қилган. Унга кўра:

  • Кам таъминланган оилалар учун электрнинг нархини 74 тийинга тушириб, чекловни бекор қилиш;
  • Узоқ ва тоғли, оғир шароитда яшаган ҳудудлар учун электрнинг нархини 1,04 сомга кўтариб, чекловни бекор қилиш;
  • Яшаш шароити «Худога шукур» оилалар учун электрнинг нархини 1,48 сомдан ошириб, 1000 киловаттлик чеклов қўйиш. Агар истеъмолчилар қўйилган ошиб кетса, 1 киловаттнинг нархи 2,29 сомга кўтарилади.

Жапаров ўлкада кам таъминланган оилаларнинг сони 110 мингга — тахминан 187 минг кишига етишини айтди, бироқ аниқлаш ишлари олиб борилгандан кейин бу рўйхат кенгайиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Энергетика ва енгил саноат вазири Кубаничбек Турдубаев электр энергияси бўйича таклиф қилинаётган янги тариф август ойигача жамоатчилик муҳокамасида бўлишини айтган. Унинг айтишича, ҳар бир фуқаро таклиф кирита олади.

Шунингдек, Турдубаев яшаш шароити яхши оилаларга қўйилган чекловлар ҳақида тушунтирган. Вазир бу «иккинчи босқич» қишда киритилишини ва у вақтинчалик механизм эканига тўхталди.

«Иккинчи босқични киритилиши вақтинчалик механизм, Тоқтоғулдаги сувни тез орада тўлдирсак, иккинчи босқич бекор қилинади», — деди у.

«2025 йилга келиб инқироздан чиқамиз»

Жапаров, агар келажакда деярлик бутун республикани электр энергияси билан таъминлаган Тоқтоғул сув омборида сув яна тўладиган бўлса чекловлар бекор қилинади деб билдирди. Ҳозирда Тоқтоғул сув омборида сувнинг кўлами хавфли даражага етди — 8,6 млрд кубометр.

«Шу қадамга борганимиздагина биз 2025 йилга бориб энергетика инқироздан чиқар эканмиз. Нима учун кам таъминланган оилалар билан узоқ тоғли туманларда яшаган, яшаш шароити оғир оилаларга арзон тариф таклиф қилинмоқда? Энди барча тармоқларда ислоҳотларни олиб боришда кам таъминланган оилаларнинг аҳволи биринчи навбатда ҳисобга олиниб, эътибор қаратишларига ишонтираман», — деб айтилади давлат раҳбарининг билдирувида.

Унинг айтишича, Қирғизистоннинг энергетика тармоғи «айрим амалдорларнинг калта ўйли сиёсатчилар сабаб» 30 йилдан бери инқироздан чиқмайди.

«Муаммолар ўз вақтида ҳал қилинмай, анча вақтдан ютқаздик. Эслатиб қўяй биз энди бундай эътиборсизликка йўл қўймаймиз.Биз халқни алдаб, чалғитишдан йироқмиз», — деб ҳисоблайди Жапаров.

Президент ўлка ҳукумати энергетика тармоғида халққа зарар келтирмайдиган қилиб реформалар ўтказишни режалаштираётганини қўшимча қилди. Шунингдек, келаси 2022 йил «Энергетика йили» деб эълон қилинишини қўшимча қилди.