Дунё олимлари: COVID-19 ва саратон касалликларига заҳарли қўрғошин ёрдам бермайди

365

Дунёдаги етакчи олимлар ва тиббиёт ходимлари 27-апрелда Zoom-платформаси орқали онлайн матбуот анжумани ўтказиб, заҳарли қўрғошин хавфли эканини муҳокама қилишди. Қирғиз ҳукумати уни коронавирусга қарши даъво деб, аҳоли орасида ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳам заҳарли қўрғошин билан коронавирусдан халос бўлса бўлар экан деган маълумот тарқалмоқда.

Буюк Британияда ишлаган қирғиз олими Асел Сартбаева биофармацевтика препаратларини, унинг орасида вакциналарни, антителолар ва терапия препаратларнинг термостабилизация усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий текширувларни олиб боради.

У ўз баёнотида заҳарли қўрғошин ўсимлигида алкалоид токсин — аконитин борлиги ҳақида билдирди. Бу модда асаб тизимига таъсир қилиб, нафас олиш тўхташига олиб келади ва шол қилади.

Унинг айтишича, бир бутулка сувдаги бир томчи заҳар ҳам одамни ўлдира олади. Сартбаева аконитинга қарши антидот йўқлигини ҳам тушунтирди.

Биохимия профессори Жан Ван Ден Эльсен ўсимликдаги нейротоксинлар иммунитет системасига бевосита таъсир қилгани учун хавфли эканини таъкидлади. Қолаверса термик ишловдан ўтказилганда ҳам аниқроғи, сувга, буғга қайнатилган, оловда доғланган, қовурилган турда ҳам токсинлар бузилмайди.

Нейробиология тармоғидаги доктор Тимур Юнусов Кембридж университетининг илмий текшириш лабораториясида координатор бўлиб ишлайди.

Унинг айтишича, заҳарли қўрғошин ёки жунгар аконити «заҳарлар маликаси» деган ном олган. Ўсимликнинг фақат бу тури эмас, унинг бутун турдошлари ўзаро жуда ўхшаша ва таркибида таъсири деярлик бир хил бўлган заҳар бор.

Юнусов бу ўсимлик Ўрта Осиёдаги эмас, бошқа кўплаган давлатларда ва маданиятларда маълум эканини, бироқ одамлар ундан дори эмас, заҳар қатори қадимдан фойдаланиб келишганини билдирди.

Сўзининг якунида Юнусов бу ўсимлик фақат заҳарли модда қатори ишлатилганини айтиб, унинг хавфли эканини бир неча марта таъкидлаган.

Олимларнинг маълумоти бўйича, заҳарли қўрғошин ҳақида аконит деган ном билан тарих саҳифаларидаги биринчи огоҳлантиришлар Қадимги Грекияга ва Римга бориб тақалади. Қадимги даврларда бу заҳар ёввойи ҳайвонлар, кўпроқ қашқирларга қарши қўлланган. Бундан ташқари, заҳар Шимолий Ҳиндистонда, Жапонияда айиқларни овлашда ишлатилган.

Ўсимликнинг заҳарли ҳусусияти ҳақида Хитой тиббиётида ҳам эслатиб ўтилади.

Европанинг жамоат соғлигини сақлаш ташкилотининг профессори, Independent SAGE илмий кенгашининг аъзоси Мартин МакКи ва Қозоқ онкология институтининг доктори Зауре Душимова ҳам аконит саратонни даволашда ишлатилиши мумкин эмаслиогини таъкидлади.

Аниқроғи, профессор МакКи бу ўсимликдан онкологияда фойдаланиш бўйича иллмий текширувлар олиб борилмаганини, теориянинг ўзи «ақлга сиғмаслигини» айтди. У ҳам бу ўсимликнинг самаралилигини исботлаган ҳеч нарса кўрмаганини таъкидлади.

Доктор Душимова онкологлар аконитдан фойдаланмаганини, у саратонни даволашни расмий протоколларида йўқлигини ҳам таъкидлади. Бу ўсимлик заҳарли бўлгани учун келажакда ундан фойдаланиш режалари йўқлигини айтди.

Матбуот анжумани якунида олимлар барча давлатларнинг фуқароларини эмлашдан ўтишга, ниқоб тақиб, ижтимоий масофани сақлашга ундашди.

Олима сел Сартбаева COVID-19 билан оғриб соғайганлар ҳам эмлашдан ўтиши яхши бўлишини айтди, сабаби касалликдан кейин ҳам вирусга қарши иммунитет ҳар доим тўлиқ кучда бўлавермайди ва у кўп сақланади деб кафолат берилмайди.

Иссиқкўл илдизи билан даволаш

Иссиқкўл илдизини COVID-19га қарши дори деб Садир Жапаров ўзи айтган. 15-апрелда у ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида билдирув ёзиб, маҳаллий шифокорлар «касаллик бошланганда борсангизлар бир ёки икки кун ичида соғайтиби юборадиган дори топишди» деб билдирган. Бу усул — заҳарли қўрғошин ёки аконит билан даволаш экани маълум бўлган.

Эҳтиёт бўлинглар, бу ўсимлик заҳарли, уни нотўғри дозада ичиш ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланишнинг асосий белгилари: шалоқ оқиб, кўнгил айниди, ўқчиш ва ич кетиши мумкин. Бундан ташқари, нафас олиш қийинлашиб, тана жимирлаб, кўз олди қоронғилашади. Юрак тўхта қолган каби одам ҳолсизланади, муздек тер чиқиб, томир уриши бузилади, одам эсдан оғиб қолиши ҳам мумкин.

Кейинчалик Facebook Жапаровнинг постларини «ёлғон маълумот» деб ўчирганини билдирган. Бироқ президент аппаратидан Жапаровни заҳарли қўрғошин ҳақидаги билдирувлари «ташқи таъсирларсиз» ўчирилганини айтишган.

Жапаровнинг коронавирус билан оғриганларни заҳарли қўрғошин билан даволаса бўлади деб айтганларини соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам қўллаган.

Заҳарли қўрғошин зарарсиз эканини исботлаш учун Бейшеналиев 16 апрелда ўзи ўтказган матбуот анжуманида дамламани ичган. Кейин Бейшеналиев тиббиёт ходимлари заҳарли қўрғошин дамламасини коронавирус билан ва бошқа касалликлар билан оғриган беморларга беришаётганини билдирган.

Мана шу анжуманда Бейшеналиев дамламани ичиш учун илдиздан қанча қўшиш кераклигини президент Садир Жапаров аниқлашини ҳам билдирган.

Парламентнинг Ижтимоий масалалар, билим бериш, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси Бейшеналиевни ишдан бўшатишни таклиф қилган. Вазирга ишончсизликни 9 халқ вакили қўллаб, қўмитанинг бўлими тегишли хатни премьер-министр Улукбек Мариповга йўллаганини билдирган. Кейин мазкур қўмита вазир уларнинг йиғинларига келмагани учун уни хизмат лавозимига мослигини парламентнинг ялпи йиғинида кўриб чиқиш кераклигини билдириб, қарор қабул қилишган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтиомий ривожлантириш вазирилиги 20-апрелда Бишкекда заҳарли қўрғошиндан (аконит) тўрт киши заҳарланганини хабар қилган. Уларнинг ҳаммаси касалхонага оғир аҳволда етказилган. Вазирнинг ацтишича, заҳарланган тўрт киши «уларнинг» дамламасини ичмаган, улар ўзбилармонлик билан даволанишган.

«Бишкек травматология ва ортопедия илмий-текшириш марказининг токсикология бўлимига комиссия бориб текширган ва бизнинг даовлашдан кейин ҳеч қандай оғирлашиш бўлмаганини аниқлаган [...] Жабрланганлар бизни дамламани олишмаган. Одамлар нимадан заҳарланганини олдин аниқлаш керак. Булар онкологик касаллиги бор одамлар экан, олдиндан ўзлари ичиб юришган. Ошқозоннинг саратон касалликларги олдиндан заҳарли қўрғошин ичишарди. Уларни даволаган киши дозасини нотўғри ҳисобласа керак», — деган у.